Тошкентда 4 нафар қиз хонадонга яширинча кириб, 4 минг долларлик тақинчоқларни ўғирлади
Улар орасида 12 ёшли қиз ҳам борлиги аниқланган
Тошкент шаҳар Учтепа туманида 30 март куни тўрт нафар қиз хонадонга яширинча кириб, тўрт минг долларлик тақинчоқларни ўғирлади. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 30 март куни Учтепа тумани Ички ишлар органлари фолиятини мувофиқлаштириш бўлимига 19 ёшли Х.С. мурожаат қилиб бу ҳақда маълум қилган. У мурожаатида номаълум шахс унинг уйига кириб 4000 долларилик тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетгани ҳақида хабар берган. Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (Ўғирлик) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Қайд этилишича, кўрилган чоралар натижасида гумонланувчилар – 28 ёшли Г.Д., 20 ёшли Т.Д., 19 ёшли З.Х. ва 12 ёшли Н.Д.лар қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.
Аввалроқ Самарқандда сейфдан 42 минг доллар ўғирлаган эркаклар ушлангани ва Фарғонада ўзганинг уйидан қарийб 13 миллион сўм пул ўғирлаган аёл ушлангани хабар қилинган эди. Шунингдек, Самарқандда ота-болани болға билан ўлдириб, уйидан 72 миллион сўмлик буюмларни ўғирлаган эркакка ҳукм ўқилгани маълум қилинган.