13:52 | 14.04.21 269

Хорижда пулсиз қолган ўзбекистонликларга бериладиган молиявий ёрдам миқдори маълум бўлди

Қарз олган фуқаро 30 кунда республика бюджетига қарзни қайтаради

Ўзбекистон фуқаролари чет элда пулсиз қолса, давлат томонидан молиявий ёрдам кўрастилиши ҳақида хабар берилган эди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги уларга қанчадан молиявий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Фото: «news.yandex.ru»

Қарорга кўра, консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган фуқаро яшаш учун пулсиз қолганда, муассасага молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин. Консуллик округи 2 иш кунида фуқародан ариза ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиб, аризадаги келтирилган асослар тўғрилигини текширади, унинг хорижда бўлиш шароитларини аниқлайди. Мазкур шахснинг ўз оила аъзолари ва қариндошлари билан алоқа ўрнатишига кўмаклашади. Молиявий ёрдам хорижий валютада кўрсатилади.

Қайд этилишича, қарз олган фуқаро 30 кунда республика бюджетига қарзни қайтаради. Қарорда ёрдам пулининг миқдори давлатлар кесимида белгиланган. Унга асосан Ўзбекистоннинг турли давлатлардаги элчихона ва консулхоналари суткалик яшаш учун 50–150 доллар, транспорт харажатларига 100–1000 доллар миқдорда молиявий ёрдам беради. Қарз турли давлатларда қуйидаги миқдорда (доллар) берилади:

  • Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси: 100 доллар (суткалик яшаш учун) – 800 доллар (транспорт учун)
  • Ақтау шаҳри: 50–100;
  • АҚШ: 100–1000;
  • Афғонистон: 50–250;
  • Афина шаҳри: 100–600;
  • БАА: 125–300;
  • Бангкок шаҳри: 70–600;
  • Беларусь: 65–500;
  • Бельгия: 150–1000;
  • Буюк Британия: 100–800;
  • Владивосток шаҳри: 50–800;
  • Германия: 100–600;
  • Гуанджоу шаҳри: 100–700;
  • Дубай шаҳри: 125–300;
  • Екатеринбург шаҳри: 50–400;
  • Жидда шаҳри: 100–600;
  • Индонезия: 100–1000;
  • Испания: 100–600;
  • Исроил: 100–600;
  • Истанбул шаҳри: 100–400;
  • Италия: 100–600;
  • Корея: 100–500;
  • Кувайт: 100–1000;
  • Қирғизистон: 50–100;
  • Қозоғистон: 50–100;
  • Қозон шаҳри: 50–400;
  • Латвия: 100–600;
  • Малайзия: 70–600;
  • Миср: 70–800;
  • Мозори Шариф: 50–100;
  • Новосибирск шаҳри: 50–400;
  • Нью-Йорк шаҳри: 100–1000;
  • Озарбайжон: 50–400;
  • Олмаота шаҳри: 50–100;
  • Покистон: 70–500;
  • Польша: 100–800;
  • Россия: 50–400;
  • Ростов-Дон шаҳри: 50–400;
  • Санкт-Петербург шаҳри: 50–400;
  • Саудия Арабистони: 100–600;
  • Сингапур: 125–800;
  • Тожикистон: 50–100;
  • Туркия: 100–400;
  • Туркманистон: 70–200;
  • Украина: 100–500;
  • Ўмон: 70–600.
  • Франкфурт-Майн шаҳри: 100–600
  • Франция: 100–650
  • Хитой: 100–600
  • Ҳиндистон: 100–500
  • Шанхай шаҳри: 100–600
  • Эрон: 70–400;
  • Япония: 150–1000.

Аввалроқ Россияда хорижлик фуқароларни ишга жалб қилиш бўйича янги тартиб тасдиқлангани ҳақида хабар берилган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 900
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 428
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 496
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1780
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 780
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1171