Покистон ва Ўзбекистон раҳбарлари учрашуви, Австралияда табиий офатлар, АҚШдаги намойишлар, Таиланддаги «тирик мурдалар» — 14 апрель суратлари
Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси бош вазири Имрон Хоннинг 14 апрель куни видеоанжуман шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди.


Мьянмада 1 февралдан буён ҳарбийлар томонидан амалга оширилган давлат тўнтаришига қарши халқ норозилиги ҳамон давом этмоқда. Шу пайтгача мамлакат ҳарбийлари томонидан 700 дан ортиқ намойишчи ўлдирилган.

Одамлар 300 дан зиёд санъат асарлари тақдим этиладиган Ван Гог кўргазмасига ташриф буюрмоқда.

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида одамлар Будда ибодатхонасидаги тобутлар ичида ётибди. Мазкур ритуал ёрдамида улар ўзларини ёмонликлардан асрашларига ва бахтли бўлишга ишонади.

Римдаги Биопарк ҳайвонот боғидан ўғирлаб кетилган Гладио лақабли оқ Бенгал йўлбарси ўз уйига қайтарилди ҳамда у хавфдан йироқ яшашда давом этмоқда.

Парагвайдаги Серро ботқоқлиги саноат корхоналари сабабли пушти тусга кириб қолган эди. Аммо Леонардо Ди Каприо каби ташаббускорларнинг саъй-ҳаракатлари билан у ўз ҳолига қайтди. Ботқоқ гуллари ва суви ўзларининг аввалги яшил рангларини қайтарди.

Артист Брюс Мунро томонидан яратилган Калифорниядаги оптик толали қуёшдан қувват оладиган чироқлар майдони.

Ғарбий Австралия бугун кучли тўфон билан тўқнашди. Мазкур табиий офат натижасида кўплаб уйларнинг томлари учиб кетди, дарахтлар илдизидан чиқиб кетди. Мана шундай уйлардан бирининг олдида турган кенгуру.

13 апрелдан буён бутун дунё мусулмонлари муқаддас Рамазон ойини ўтказмоқда. Жумладан, олис Мексика мусулмонлари ҳам мазкур ойда ибодатлар билан машғул бўлмоқда. Ҳадисларда мазкур ойда қилинган ибодатларнинг савоби қолган ойларда қилинган ибодатлар савобидан минг карра афзал экани айтилади.

АҚШнинг Миннесота штати қора танлилар билан боғлиқ яна бир ҳолат билан тўқнаш келиб турибди. 20 ёшли Даунте Райт полиция ходими томонидан отиб ўлдирилгани ортидан штатда яна норозилик намойишлари авж олиб кетди.

Пандемия сабаб 2021 йилга қолдирилган Токио олипиадаси машъаласи мамлакат бўйлаб саёҳатини давом эттирмоқда. Бугун у Осака шаҳрига етиб келди.

Таиландда коронавирусга қарши тест топшираётган киши. Мамлакатда бугун 1000 кишида коронавирус аниқланди ҳамда кунлик антирекорд янгиланди.

Покистонда Таҳрики Лаббайк партияси лидерининг ҳибсга олиниши ортидан унинг тарафдорлари норозилик намойишларига чиқди.

Индонезиядаги энг фаол вулқон — Маунт Мерапи ҳаракатга келди.

Туркияда давом этаётган Tour of Turkey велопойгаси давомида камерага тушиб қолган эшак.

Буюк Британия қирғоқларидан бирида сўнгги 60 йилликнинг энг йирик қум кўчкиси содир бўлди. 4000 тонна қум кўчиши оқибатида пляж тўсилиб қолган.

Ҳиндистондаги муқаддас байрам пайтида шаҳар бўйлаб мотоциклда айланиб юрган роҳиблар.

Ҳиндистоннинг Ченнаи штатидаги аҳоли Вишу фестивали давомида ибодатхонага эҳсонларни олиб келмоқда.

Истанбулнинг Мовий масжиди олдида юрган турист. Туркияда карантин талаблари кучайтирилмоқда. Дам олиш кунлари кўчага чиқиш тақиқланган.
