«Шимол–Жануб» халқаро транспорт йўлаги энди узбек тадбиркорлари учун хам очилади

Ўзбекистон Экспортчилар Уюшмаси «Шимол-Жануб» («Север-юг») савдо логистик коридори клубига қўшилди, дея хабар бермоқда «Kun.uz».

Фото: «FB.ru»

Маълум қилинишича, ушбу лойиҳага Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси вакил бўлган. «Шимол–Жануб» йўлаги бир томондан Европа Иттифоқидан то Сувайш каналигача бўлган ҳудудларга, бошқа томондан Европа Иттифоқидан Покистоннинг Карачи портигача ёки Ҳиндистон портларигача етиб боради.

Мазкур йўл 2002 йилда расман очилган бўлиб, ҳозирда дунё бўйича ўнлаб давлатлар унга аъзо ҳисобланади. Узунлиги 7200 километр бўлган транспорт йўлаги Ҳиндистондан Санкт-Петербургга товарларни етказиб бериш муддатини 30–40 фоизга ёки 20 кунга қисқартиришга имкон беради. Келгусида эса йилига 15–20 миллион тонна юк ташиш режалаштирилган. Маълумот учун, ушбу коридорга Европа ва МДҲдан Украина, Беларусь, Озарбайжон, Туркманистон, Миср, Эрон, Туркия, Ҳиндистон, Покистон каби давлатлар аъзо бўлган.

Фото: Wikipedia

Бу лойиҳа логистика харажатларини 2 баробаргача қисқартириш имконини беради. Лойиҳа асносида Ўзбекистонда қуруқлик портини яратиш ва халқаро савдо ва логистик транзитларни амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш учун ёрдам беради.

Савдони молиялаштириш имконини берувчи ушбу лойиҳа, мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, агар контейнерларнинг йўналиши ва етказиб бериш муддати 15 кунга қисқартирилса, бир тонна юкни етказиш нархи камаяди. «Шимол–Жануб» транспорт коридорининг потенциал қуввати йилига тахминан 15–16 миллион тонна юк ташишга етади. Бу харажатлар 1,5–2 миллиард АҚШ долларига камайишини англатади.

Аввалроқ Тошкент–Андижон пулли йўлининг нархи қандай аниқланиши ва Тошкент–Андижон пулли автомобиль йўлини қуриш учун қанча маблағ сарфланиши хабар қилинган эди.

Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
Жамият18:06 | 28.9.22
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади
Жамият, Жаҳон, Қорақалпоғистон17:41 | 28.9.22
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади