Ўзбекистонда энг коррупциялашган идоралар қайсилиги маълум бўлди
АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистонда энг коррупциялашган идоралар қайсилиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Бекзод Раҳмонов томонидан маълум қилинди.

Таъкидланишича, бугунги кунда коррупцион ҳолатлар кўп қайд этилиши жиҳатидан энг юқори ўринда:
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
- Қурилиш вазирлиги туради.
Қайд этилишича, бу маълумотлар 2020 йил давомида содир этилган коррупциявий ҳаракатлар таҳлили асосида шакллантирилган. Шунингдек, учта вазирликни коррупциядан холи идорага айлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланган.
Аввалроқ Бош прокуратура Бухоро тиббиёт институтидаги коррупциявий ҳолатни ўрганишни бошлагани хабар берилган. Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг асосий вазифалари белгилангани маълум қилинган.