Президент ташрифи, Германияда тонг отиши, Нуротадаги қўзичоқ, полиция бош кийими кийдирилган чўчқа калласи — 15 апрель суратлари
15 апрель куни дунёнинг турли бурчакларида фотоаппарат объективига муҳрланган энг сара суратларни тақдим этамиз.

Давлат раҳбари Самарқандга сафари чоғида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

Шавкат Мирзиёев Самарқанд туманида барпо этилаётган туризм маркази қурилишини кўздан кечирди.

Президент Самарқандда барпо этилаётган халқаро аэропорт қурилиш ишларини бориб кўрди.

Имом ал-Бухорий зиёратгоҳида реконструкция ва қайта қуриш ишлари кетмоқда. Бу ерда катта масжид, тўртта симметрик минора, баланд айвонлар, йўлдан кириб келишда хиёбон бўлади. Кўп сонли зиёратчиларга замонавий қулайликлар яратиш учун 7 та меҳмонхона, 3 та автотураргоҳ ва автобекат, супермаркет, бозорча барпо этилади. Шунингдек, ошхоналар, ҳунармандчилик буюмлари растаси, ҳаммом, таҳоратхона, кушхона қурилиши белгиланган.

Бенгалда маҳаллий янги йил байрами нишонланмоқда. Раққосалар байрамга тайёргарлик кўрмоқда.

Ҳиндистонда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар яна ўсмоқда. Маҳаллий ҳокимият ишчиси коронавирусдан вафот этган беморни сўнгги манзилга кузатиб қўймоқда.

Бетон бўлакларидан тупроқни ажратиб олаётган чадлик Ҳабиба. У — 50–60 ёшлар атрофидаги чадлик муслималардан бири.


Мексикалик муҳожирлар АҚШнинг Техас штатига етиб келмоқда. Сўнгги ойларда мазкур ҳудуд орқали мексикалик муҳожирларнинг кириб келиши анча кўпайиб қолди.

Хитойнинг Ички Мўғулистон автоном вилоятидаги темир йўл ишчилари рельсларни кўмиб қўйган тупроқни олиб ташламоқда. Саҳрода жойлашган бу ҳудудда қум бўронлари тез-тез содир бўлиб туради.

Исроил мустақиллигига 73 йил тўлди. Шу муносабат билан мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли самолёт тутун ёрдамида Фаластин ҳудудида жойлашган Масжид-ул Ақсо устида юрак тасвирини чизди.

Германиянинг Саксония федерал ерида қуёш чиқиши пайтидаги гўзаллик камера объективига муҳрланди.

Германияда бир гуруҳ экофаоллар Шверинг шаҳрида ҳайвонлар ҳимояси учун ташкил этган намойиш пайтидаги улкан чўчқа. Фаоллар ҳудуддаги чўчқа фермасида келиб чиққан ёнғиндан кейин ҳайвонлар муҳофазаси кучайтирилишини талаб қилмоқда.

Навоий вилоятининг Нурота туманидаги чорвачиликка ихтисослашган фермада янги туғилган қўзичоқ.

АҚШда Даунте Райтнинг полициячилар томонидан ўлдирилиши ортидан норозилик намойишлари кучайиб бормоқда. Ана шундай намойиш пайтида чўчқа калласига полиция бош кийимини кийдириб олган намойишчилар ўз норозилигини шу тарзда ифодаламоқда.

Франция пойтахти Париж шаҳрида жойлашган католикларнинг энг қадимий ибодатхоналаридан бири Нотре Даме де Парис черковида 2019 йилда ёнғин келиб чиққан эди. Орадан икки йил ўтган бўлса-да, реставрация ишлари ҳамон давом этмоқда.

Суриядаги ўн йиллик уруш натижасида вайрон бўлган Идлиб шаҳрида маҳаллий аҳоли Рамазон ойини қийинчилик остида ўтказмоқда. Идлиб кўчаларида бошида қути кўтариб олган болалар.

Германияда яшаётган турк аёллари мавританиялик мусулмонларга Рамазон ойи эҳсонини тарқатмоқда.

Ёзув ёзилган дарс тахтачаларини кўтариб олган мавританиялик болалар.

Иқлим ўзгаришлари фермерлар ишларига анча халал бермоқда. Шу сабабли ҳам Францияда узум етиштирувчи фермерлар боғларни совуқ уришидан асраш мақсадида боғларда олов ёқиб қўймоқда. Франция вино ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ўринларни эгаллайди.
