Ўзбекистонда 2022–2023 йилларда Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги ЮНЕСКО иштирокида нишонланади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати «Bugun.uz» га хабар берди.

Фото: «Beruniy.net»

Маълум  қилинишича, 2022–2023 йилларда олим ва файласуф Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги ЮНЕСКО (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, илм-фан ва маданият масалалари бўйича махсус ташкилоти) иштирокида нишонланади.

ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси раиси Азиз Абдухакимовнинг маълум қилишича, ЮНЕСКО ижроия кенгаши 211-йиғилиши доирасида шунга оид қарор тасдиқланган.

Ушбу таклиф Ўзбекистон ташаббуси билан Тожикистон, Эрон ва Туркия давлатлари ёрдамида ишлаб чиқилган эди. Энди эса мазкур масала 2021 йилнинг ноябрида Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош анжумани 41-йиғилишида тасдиқлаш учун киритилади.

Аввалроқ Абдулла Қодирий таваллудининг 127 йиллиги муносабати билан адиб яшаган уйда хотира кечаси бўлиб ўтгани хабар қилинганди. Шунингдек, Шоир Абдулла Ориповга атаб ёдгорлик лавҳаси ўрнатилгани маълум қилинган.