Рўза тутган ҳайдовчилар, бобосининг туғилган кунини нишонлаётган Ким, французларни чиқариб юборишни талаб қилаётган покистонликлар — 16 апрель суратлари
Бир неча кундан буён Покистонда сиёсий вазият анча кескин тус олмоқда. Гап шундаки, мамлакатдаги Таҳриқи Лаббайк исломий сиёсий партияси Покистонда бўлиб турган французларни мамлакатдан чиқариб юборишни талаб қилган ва оқибатда ҳукумат партия фаолиятини чеклаган. Унинг раҳбари Саад Ризвийни ҳибсга олган. Бунга жавобан партия тарафдолари норозилик намойишларига чиққан. Бугун ҳам жума намозидан кейин норозилик акциялари давом эттирилган.

Ҳозирда бутун дунёдаги мусулмонлар муқаддас Рамазон ойини ўтказмоқда. Покистонлик рўзадор ҳайдовчилар ифторлик олдидан дуо қилмоқда.

Истанбул шаҳридаги машҳур «Аё София» жоме масжидида Рамазон ойидаги илк Жума намози ўқилди. Бу масжид фаолияти қайта тиклангандан кейинги биринчи Рамазон ойининг илк жума намози ҳисобланади.

Ҳиндларнинг маъбудаларидан ҳисобланган Лакшми Нараян ҳайкалчаси АҚШдаги музейлардаги намойишларидан сўнг ватанига қайтарилди.

Саудия Арабистонида ишчи атиргул баргаларига бурканган ҳолда ўтирибди. Ҳар баҳорда пушти атиргуллар саҳрони ўзгача гўзалликка буркайди.

Ҳиндистонда Кумбха Мела диний байрамини нишонлаётган ҳинд руҳонийси.

Германия, АҚШ ва Россия эркаклар ўртасида тоққа чиқиш бўйича жаҳон чемпионатида рақобатлашмоқда.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва аёли Ри Сол Жу мамлакатнинг собиқ лидери Ким Ир Сен таваллуд санаси муносабати билан ташкил этилган тантаналарда иштирок этмоқда.

Буюк Британия қироличаси Елизавета II’нинг вафот этган турмуш ўртоғи шаҳзода Филиппнинг дафн маросимига тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Хабар қилинишича, дафн маросими 17 апрель куни бўлиб ўтади.

Кениялик ҳуқуқшунос ва боксчи Шадрак Вамбуи ёшларга бокс сирларини ўргатиш билан бирга текин ҳуқиқий маслаҳатлар беради.

Лаослик қизлар Сонгкран янги йил фестивалини нишонламоқда.

Лаослик қизча Сонгкран янги йил фестивали давомида ибодатхона олдида суратга тушмоқда.

Москванинг Қизил Майдонида ҳар йили 9 май куни ўтказиладиган ҳарбий парадга тайёргарлик кўраётган рус ҳарбийлари.

Нидерландиянинг «Ост Индия» компаниясига тегишли тарихий кема музейда намойиш этиш учун олиб кетилмоқда.

Туркияда коронавирус билан боғлиқ вазият сўнгги ойларда анча жиддий тус олди. Истанбулдаги Соғлик фанлари университети шифохонасида коронавирусга чалинган чақалоқлар даволанмоқда.


Хитойнинг Ченгду шаҳридаги китоб дўконида бамбукдан ясалган жавонлар ўрнатилди. Ўзига хос дизайнга эга мазкур дўкон китоб ихлосмандларининг севимли жойига айланиб улгурган.

Лондондаги Сен Жеймс истироҳат боғида аёлнинг елкасига қўниб турган кабутар.
