Жиззахда 2 эркак ўзганинг уйига кириб, 20 минг доллар ва 60 млн сўм пулни ўғирлаб кетди — видео

Жиззах шаҳрида 2021 йил 16 март куни 2 эркак ўзганинг уйига кириб, 20 минг доллар ва 60 миллион сўм пулни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, икки эркак 21:00 атрофида Оққўрғонлик маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйига кирган ҳамда уй эгаси ва унинг қариндошини қаттиқ жисм билан калтаклаб, пул талаб қилган. Улар уйдаги темир сейфнинг эшигини бузиб, 60 миллион сўм, 20 минг АҚШ доллар ва хонадондаги кузатув камераси хотирасини олиб қочиб кетган. Жабрланувчилар калтакланиши оқибатида турли даражалаги оғир жароҳатлар олган. Хусусан, хонадон эгаси – 72 ёшли қарияга бош мия оғир даражадаги лат ейиши, бурун синиши, пешона тепа энса соҳаларининг йиртилиши ташхиси қўйилган. Қариндошининг эса бош мия чайқалиши, тепа ўнг қулоқ супраси, пастки лаб ва чап кўз соҳаси йиртилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирларида воқеа жойи кўздан кечирилиб, қолдирилган бармоқ изи олинган. Дастлабки тергов натижаларига кўра, жиноят Ш.Рашидов туманидаги Равалла ҳамда Самарқандқудуқ маҳаллаларида яшовчи шахслар томонидан содир этилгани аниқланиб, улар қўлга олинган.

Тергов давомида уларнинг биридан 16 900 АҚШ доллар ва 6 миллион 640 минг сўм, бошқасидан 300 АҚШ долалар ва 1 миллион 900 минг сўм, шунингдек, ўғирланган пулларга сотиб олинган қурилиш моллари ҳужжатлаштириб олинган. Бундан ташқари, улар жинояти ошкор бўлмаслиги учун жабрланувчиларнинг қони теккан кийимларини дала майдонда ёқиб юборгани ва пул ҳақидаги маълумотни жабрланувчиларнинг яқинларидан бири етказгани маълум бўлган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) 3-қисми «в» банди билан жоноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Ушбу жиноят иши бўйича 5 нафар айбланувчи шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Аввалроқ Қашқадарёда уйга бостириб кириб, пул ва тилла тақинчоқларни ўғирлаган 3 номаълум шахс ушлангани ва Тошкентда корхонадан 2,5 млрд сўмдан зиёд пулни ўғирлаган 6 нафар эркакка суд ҳукми ўқилгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Самарқандда сейфдан 42 минг доллар ўғирлаган эркаклар ушлангани маълум қилинган.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди