Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжиднинг қурилиш ишлари бошланди — фото

Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда энг катта масжиднинг қурилиш ишлари бошланди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

Фото: «Tengrinews»

Маълум бўлишича, Кабанбай ботир ва Мангилик эл хиёбонлари оралиғида қурилаётган масжид Қозоғистон ва Марказий Осиёдаги энг йирик масжид бўлиши таъкидланган.

Фото: «Tengrinews»

«Асосий гумбазнинг баландлиги деярли 90 метр, миноралар эса 130 метр баландликда кўтарилган. Янги масжиднинг хонақоси 30 минг ўрингга мўлжалланган. Қурилиш Нурсултон Назарбоев номидан ҳомийлик маблағлари ҳисобига амалга оширилмоқда», — дея хабар берган Нур-Султон ҳокими Альтай Кульгинов.

Фото: «Tengrinews»
Фото: «Tengrinews»
Фото: «Tengrinews»

Масжид қурилишининг якунланиш вақти ҳақида хабар берилмаган.  Ҳокимлик ўз ҳисобидан муҳандислик тармоқлари ўрнатиш, шунингдек, ҳудудни ободонлаштириш ва дарахтлар экиш ишларини олиб бормоқда. Ушбу масжид нафақат Қозоғистон аҳолиси, балки сайёҳларнинг диққатга сазовор жойига айланиши қайд этилган.

Аввалроқ Индонезияда Имом Бухорий номидаги масжид очилгани ҳақида хабар берилганди.

Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Жамият23:57 | 28.9.22
Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Жаҳон23:04 | 28.9.22
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев