Россияда 13 ёшли боланинг номусига теккан ўзбекистонлик эркак қўлга олинди
Россиянинг Виборге шаҳрида полиция ходимлари 13 ёшли ўғил боланинг номусига теккан ўзбекистонлик эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.

Маълум бўлишича, 17 апрель куни соат 23:00 да ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари 41 ёшли ўзбекистонлик фуқарони қўлга олган. Эркак 13 ёшли ўғил болани 9-сонли «А» уй ёнида тўхтаб турган машинанинг орқа ўриндиғида номусига тегаётган бўлган.
Сўроқ давомида эркак ижтимоий тармоқда ўғил бола билан танишгани ва у билан учрашув бўйича келишганини айтган. Шунингдек, у болани аввал шаҳар атрофида айлантиргани, шундан сўнг унинг номусига текканини айтган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан жиноят иши очилган, айбланувчи эса изоляторга жойлаштирилган.
Аввалроқ Россияда номаълум шахс ўзбекистонлик ҳомиладор аёлни пичоқлаб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Россияда Ўзбекистон фуқароси ўз ҳамюртини пичоқлангани ҳақида маълум қилинган.