Telegram дайжести. Рамазон табриклари, «уятсиз» солиқчилар ва узр сўраган раис

Telegram дайжестимиз ҳафтадан ҳафтага қизиқарлироқ тус олиб бормоқда. Сабаби ўзбек жамияти бир-биридан қизиқарли воқеаларга гувоҳ бўляпти. Бу галги дайжестимизни Рамазон ойи табриклари билан бошлаймиз.

Telegram’даги катта аудиторияга эга ва жиддий мавзуларда қалам юритувчи блогерлар ўз обуначиларини Рамазон ойи кириб келгани билан муборакбод этдилар.

Физик олим ва блогер Рустам Ашуров диний уламолар ва диний ваъз қилувчилар бугунги кунда йўл қўяётган камчиликлар ҳақида ёзди.

«Банк ва мижоз» Telegram канали 15 апрелдан бошлаб банклар амалиёти пластик карталар билан боғлиқ бўлган мижозларга картанинг «ПИН-код»ини мустақил теришга имкон яратиб бериш талаби кучга кирганини ёзади.

Блогер Дима Қаюм ўз саҳифасида ёғ маҳсулотларининг нархи ошганини шаъма қилиб, ажойиб ҳазиломуз пост қолдирди.

Журналист Муҳрим Аъзамхўжаев ўз Telegram каналида «учта уятсиз эркак (айтишларича, солиқчилар эмиш) ва онасини ҳимоя қилаётган болакай (қаҳрамон)» ҳақида ёзди. Кўпчиликка маълумки, олмалиқлик солиқчилар билан боғлиқ хунук воқеа ижтимоий тармоқларда жуда катта муҳокамага сабаб бўлди.

Воқеадан сўнг Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев Олмалиқдаги солиқчилар томонидан содир этилган «қароқчилик» бўйича муносабат билдирди. Бу ҳақида ҳуқуқшунос-блогер Хушнудбек Худойбердиев хабар берди.

Воқеа юзасидан «Habikatura» карикатураси:

Бу ҳафта эътиборимизни «Ваъда бераман!» Telegram канали тортди. «Ваъда бераман!» канали орқали сиз амалдорлар томонидан қандай ваъдалар берилаётгани, қайси ваъда бажарилдию, қайси ваъда бажарилмасдан қолганини кузатиб боришингиз мумкин, деб ёзилади канал «шапка»сида. Эътиборингизга канал постларидан намуна ҳавола этамиз.

Ёш ва истеъдодли фотограф Мадина Нурман ажойиб ракурсда олинган журналистлар фотосуратини улашди.

Telegram’да энг кўп обуначиларга эга блогерлардан бири Хушнудбек Ўзбекистонга коронавируснинг «африканча» штамми киргани ҳақида хабар берди.

Блогер Нозим Сафарига тегишли «Сафар» каналида Мирзо Улуғбек туманидаги Мустақиллик ва Паркент кўчаларини туташтирувчи йўл фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилди.

«Нигоҳ» Telegram’ канали «Сиз мутлақо ҳақсиз!» сарлавҳали пост эълон қилди. Пост бугунги кун муаммоларига қаратилган ҳақиқий нигоҳ бўлиб қадалган дейиш мумкин.

Маълумки, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ходими Аброр Мухтой Алийнинг чиқиши ижтимоий тармоқларда турли-туман муҳокамалар тўлқинини келтириб чиқарди. Ушбу чиқиш юзасидан марказ баёнот берди. Бу ҳақида «Fayzbog‘.uz» ўз Telegram каналида ёзиб қолдирган.

Наманганда Хидирназар аканинг партиясига овоз тўплаган талаба болани сазойи қилишмоқда, деб ёзади Зафабек Солижонов. Блогер ўз саҳифасида ушбу мавзуда туркум постлар эълон қилди.

Шунингдек, блогер 106 мамлакатдан 533 миллион Facebook фойдаланувчисининг телефон рақамлари ва шахсий маълумотлари онлайн равишда бепул тарқатилгани, тарқалган маълумотлар орасида ўзиники бор ёки йўқлигини аниқлаш усулини улашган.

18 апрелдан карантин қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш янада кучайтирилади, дея огоҳлантиради «Davletovuz» ўз обуначиларини.

Шунингдек, блогер 2021 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари ҳажми қарийб 1,42 миллиард долларни ташкил этганини ёзди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Бекзод Раҳмонов Ўзбекистонда энг коррупциялашган соҳалар ҳақида маълумот берди, деб ёзади депутат Расул Кушербаев ўз Telegram каналида.

Ўзбекистон илк бор энг яхши мамлакатлар рейтингига киритилди. Бу ҳақда «Bankiroff» Telegram каналида ўқишингиз мумкин.

Шунингдек, блогер бугунги кун муҳокамасида турган яна бир саволни ўртага ташлайди (афсуски, бугун бундай мазмундаги жавоби мужмал саволлар бисёр): «Шаҳидлар хиёбонига амфитеатр, кафе ва дўконлар нега керак?»

Блогер Шаҳноза Соатова шундай ёзади: «Кеча ўғлимнинг синфига кириб дарс пайти болаларнинг оёқ кийимини ечтириб, пайпоғини кўришибди: калтами-узунми? Калта пайпоқли оёқларни суратга олишибди (бола ҳуқуқлари? У нима???). Буни ЛГБТга қарши кураш деб тушунтиришибди». Бундай воқеаларни эшитиб ё ўқиб туриб, «Ўзбекистонда нималар бўляпти ўзи?» дея ёқа ушлайсан киши.

Блогер Нурбек Алимов «Қўлингни торт, Америка!» деганда нимани назарда тутди экан-а?

Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ 1 майдан бошлаб Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатлари тўлиқ давлат томонидан қоплаб бериладиган бўлди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ўз Telegram каналида ёзиб қолдирди.

«23.5° бурчак остида» канали Сталин тузумига бағишланган икки қисмли таҳлилий материални улашди. Мақоладан иқтибос келтирамиз: «Мамлакатда ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди ва умуман давлат томонидан қилинадиган зўравонлик даражаси сезиларли даражада камайди… Жамоалаштириш жараёнлари якунланганидан сўнг Сталин 1933 йилда қишлоқдаги репрессияни тўхтатди ва шундай таъкидлади: ‘Оммавий ва бетартиб ҳибсга олишлар янги ислоҳотлар шароитида зараримизга ишлайди ва Совет ҳукумати нуфузини камайтиришга хизмат қилади’».

«Алишер Қодиров фарзандларини рус мактабларига берадиган ота-оналарни танқид қилди», деб ёзади «Тroll.uz».

Кейинги шов-шувли ҳафтада учрашгунча, деб қоламиз.

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
Медиа, Янгиликлар10:02 | 5.2.23
Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023