Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Маълум қилинишича, Зайниддинов Шавкат Зайниддинович Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланган. Шавкат Зайниддинов 1983 йил 21 августда Тошкент вилоятида туғилган. У бугунги кунга қадар Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, марказий кенгаш раисининг ўринбосари лавозимига Олимов Шерзод Муродуллаевич сайланган. Шерзод Олимов 1988 йил 20 июнда Сурхондарё вилоятида туғилган. У бугунгача Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Аввалроқ Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Cоғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида қатор тайинловлар амалга оширилгани маълум қилинган.