Хивадаги «Ичан қалъа» музейидан қадимий қудуқ топилди

Хива шаҳрининг «Ичан қалъа» музейидан 19 апрель, душанба куни қадимий қудуқ топилди. Бу ҳақда Фанлар академияси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фанлар академияси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 19 апрель куни Хива шаҳрининг «Ичан қалъа» давлат музей қўриқхонаси ҳудудидаги таъмирлаш ишлари чоғида бундан бир неча йиллар олдин ёпиб ташланган қудуқ оғзи очилган. Бироқ унинг ноанъанавий кўриниши турли фаразларга сабаб бўлмоқда.

Қудуқ бошқа сув қудуқлари каби пастдан тепага торайиб кетмасдан, унинг барча қисмида диаметри бир хил, яъни 2,6 метрни ташкил қилган. Чуқурлиги 5,6 метрга тенг. Қадимги анъанага кўра қудуқнинг асоси, яъни пойдевор қисмига Хоразм шароитида кўп учровчи дарахт, тут ёки гужумдан ёғоч пойдевор ўрнатилган. Ёғочнинг қалинлиги 16 сантирметр атрофида бўлган.

Фото: Фанлар академияси ахборот хизмати

Шунингдек, қудуқ деворларига 25х25х6 сантирметр ўлчамдаги пишган ғишт нозик дид билан терилган. Ғиштлар юзасида ромбсимон белгилар мавжуд. Қудуқ тахминан бундан 100-150 йил олдин қурилган. Ҳозирги кунда мазкур қудуқдан айнан нима мақсадда фойдаланилгани масаласи илмий жиҳатдан ўрганилмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида Қорахонийлар даврига оид 427 та танга топилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентдаги Сигиртепа ёдгорлиги атрофидан кўза топилгани маълум қилинган.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023