Қуёшда ўрта даражали чақнаш юз берди

Қуёшда 19 апрель, душанба куни ўрта даражали ноёб чақнаш юз берди. Бу ҳақда Фанлар академияси Физика институти Қуёш рентген астрономияси лабораториясига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Fotolia»

Маълум бўлишича, «М» синфига мансуб чақнаш Тошкент вақти билан соат 00:19 дан 00:59 гача қайд этилган. Унинг индекси яшилдан сариқ рангга кўтарилган.

Лаборатория раҳбари Сергей Кузин қуёш чақнаши хавф туғдирмаслиги, лекин икки-уч кун ичида кичик магнит бўронига олиб келиши мумкинлигини айтган. «Биз учун ушбу чақнаш ноёбдир, чунки қуёш фаоллигининг минимал даражасига гувоҳ бўлдик, яқинда ҳам шундай тўрт-бешта чақнаш ҳолати юз берган», — дея маълум қилган лаборатория раҳбари.

Таъкидланишича, қуёшнинг максимал фаоллиги даврида чақнаш ҳодисалари ҳар куни содир бўлади.

Аввалроқ дунёдаги энг катта айсберг эриб, бўлакларга бўлиниб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди