VII асрга хос уй, Япониядан норози корейс ёшлари, АҚШ чегарасидаги мигрантлар — 20 апрель суратлари
Англиялик уста Лил Морганс анъанавий қурилиш маҳсулотларидан фойдаланиб, VII асрга хос бўлган англо-саксонларнинг уйларини қурди.

Малининг Бамако шаҳрида ота-онасига уй ишларида ёрдамлашаётган болалар. Малида 14 ёшгача бўлган болалар аҳолининг ярмини ташкил қилади.

Туркиянинг Анқара шаҳри яқинидаги кўллардан бирига кўчманчи фламинголар қайтиб келди.

АҚШнинг жанубий чегаралари тинимсиз равишда Лотин Америкасидан келаётган мигрантлар оқими остида қолмоқда. Мигрантларнинг асосий қисми Мексика, Гаити ва Кубадан келмоқда. Суратда Аризона полицияси томонидан ушланган бир гуруҳ муҳожирлар.

Уэлсдаги қишлоқларнинг бирида кучли ер ўпирилиши содир бўлди. Офат жойига жуда яқин бўлган уйларга шикаст етмаган. Теп-текис турган ер бирдан чўкиб кетишини тасаввур қилиш қийин-а?

Бразилиялик сёрфинг устаси Габриэл Медина Австралия қирғоқларида ўтаётган мусобақада чиқиш қилмоқда.

Испания пойтахти Мадрид шаҳридаги Прадо музейи. Мехико шаҳрининг испанлар томонидан босиб олиниши тасвирланган тасвирий санъат асарини томоша қилаётган санъат ихлосмандлари. Асар ХVII асрга оид экани айтилган.

FIFA президенти Жанни Инфантино UEFA йиғилишига ташриф буюрди. Унинг ташрифидан мақсад сўнгги кунларнинг энг кўп муҳокама қилинган мавзуси — Европа Суперлигасининг ташкил этилиши ҳақидаги қарор муҳокамаси.

Венгриянинг циганлар яшайдиган қисмида велосипедда сайр қилаётган 4 ёшли Милан Бастюр. Венгриянинг мазкур озчилик аҳолиси пандемия даврида керакли жиҳозларнинг етишмаслиги ортидан онлайн дарсларда қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлмоқда.

Малайзияда ёввойи ҳайвонот дунёси ҳимоячилари қишлоқлардан бирида ҳовузга тушиб кетган ноёб ҳайвонни қутқармоқда.

Данияда коронавирусга қарши вакцинанинг иккинчи дозасини қабул қилишни кутиб турганлар кутиш давомида ажойиб мусиқадан баҳраманд бўлишлари ҳам мумкин.

Кипрлик экология ходими денгиз сувининг иқлим ўзгаришларига таъсири ва ифлосланиш даражасини ўрганиш учун сув остига шўнғиди.

Жанубий кореялик ёшлар Япониянинг Фукушима АЭСдаги зарарланган сувларнинг океанга чиқариб юбориш ҳақидаги қарорига норозилик сифатида Сеулдаги Япония элчихонаси қаршисида сочларини олдирмоқда.

Сидней операси ва кўприги қуёш чиқиши пайтида.

Ҳиндистон охирги кунларда коронавируснинг кучли тўлқини остида қолмоқда. Кунига 200 мингдан ортиқ касаллик ҳолатлари аниқланмоқда ва минглаб инсонлар ҳалок бўлмоқда. Крематорияларда эса ўликлар тўлиб кетмоқда. Мамлакат қайтадан карантинга ёпилмоқда.



Тайванда сув тарқатиш пунктида биргаликда овқат пишираётган қўшнилар.

Шотландиядаги қоятош чағалайлари!
