Ўзбекистон чегараларида карантин чоралари қай ҳолатда кучайтирилиши маълум бўлди

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева 20 апрель куни «Bugun.uz» мухбирига берган интервюсида Ўзбекистон чегараларида карантин чоралари қай ҳолатда кучайтирилишини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, бутун дунёда тасдиқланган статистик формулага кўра, беморлар сони ошиб борган сари карантин чоралари янада кучайтирилади. Ўзбекистонда ҳар куни 300 дан ортиқ касалланиш ҳолати аниқланмоқда. Бундай ҳолларда таълим муассасалари онлайн тизимга ўтказилади. Шунингдек, кўрсаткичлар сони 400 дан ошса, чегараларда карантин кучайишига сабаб бўлади.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, беморлар сони ортгани сари тиббий хизмат кўрсатиш имконияти ҳам чекланади. Бунга сабаб қилиб у республика аҳолиси сонига нисбатан шифокорлар етарли эмаслигини келтириб ўтган.

«Вирус ҳаракатини назорат қилиш учун карантин жорий этилиши керак. Агар аҳоли карантин қоидаларига риоя қилмаса, чекловларни кучайтириб бориш зарур. Йўқса, бу инфекция одамдан одамга мутацияга учраб, янада оғир шаклини келтириб чиқаришига сабаб бўлади. Бундан ташқари, касалланиш кўпайиб борган сари беморларга кўрсатиладиган тиббий хизмат имконияти чекланади. Чунки бизнинг аҳолимиз сонидан келиб чиқиб шифокорлар сони етарли даражада эмас», — дейди Севара Убайдуллаева.

Шунингдек, у ҳар бир фуқаро карантин талабларини бажариши кераклигини таъкидлаган. Хусусан, бу борада аҳолисига ишонмайдиган давлатлар карантин талабларини кучайтираётганини қайд этган.

«Иқтисодий барқарорликни таъминлаш мақсадида ҳар бир фуқаро онгли равишда қоидаларга риоя қилиши керак. Аҳолиси карантин қоидаларига амал қилишига кўзи етмаган давлатлар қатъий чораларни қўлламоқда. Лекин бизда давлатимиз аҳолига ишонч билдириб, масъулиятни ҳар бир инсонга топширди. Биз касалликни енгишда 2020 йилда барқарорликка эришган эдик. Касаллик тарқалиши олдини олишнинг имкони бор экан-ку. Барқарорлик даражаси шу кўрсаткичда сақланиб турилса, карантин бўлмайди. Қолаверса, вакцина кириб келмоқда. Биз бу билан касалликни енгиб чиқишга қадам қўйишимиз мумкин», — дейди у.

Аввалроқ Ўзбекистонда 18 апрелдан карантин қоидалари кучайтирилгани, масжидларда Таровиҳ намозларида карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023