Ўзбекистонда қанча олий маълумотли фуқаро ишсиз юргани маълум бўлди

Тошкент шаҳрида 20 апрель, сешанба куни Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида қўмита раиси ўринбосари Дилором Тошмуҳамедова ОТМни битирган қанча киши ишсиз юргани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда мажлисда қатнашган «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Йиғилишда таъкидланишича, иш билан банд жами аҳоли трактида ёшларнинг улуши 30,9 фоизни (ишлайдиган ҳар 3 одамнинг биттасига тўғри келади) ташкил қилади. Ёшларнинг ишсизлик даражаси эса бугунги кунда 16,4 фоизга тенг. Ишсиз аҳоли трактининг 50 фоиздан ортиғи мамлакат ёшлари ҳисобланади. Шунингдек, «Ёшлар дафтари»даги 27 900 нафар фуқаро ишсиз олий таълим битирувчилари саналади.

Мутасадди 2019–2020 йилларда меҳнат бозоридаги жами олий таълим битирувчиларининг сони 77 мингдан ортиқ бўлганини айтиб, Олий таълим вазирлиги берган маълумотда барча битирувчиларнинг ўртача 89,6 фоизи (ҳужжатларда) иш билан таъминланганини таькидлади.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Шу билан бирга, у Олий таьлим вазирлиги битирувчиларнинг ўз таълим йўналиши бўйича 66,3 фоизи иш билан таъминлангани ҳақидаги ҳисоботни Сенатга тақдим қилганини айтди. Бироқ йиғилишда жами битирувчиларнинг фақатгина 38,1 фоизи ўз касбий йўналиши доирасида ишга жойлашгани тўғрисида меҳнат дафтарчаси юритилиши ҳам маьлум қилинди. Бу кўрсаткич магистратура босқичида 37,1 фоизни ташкил этса, бакалавриатда 38,2 фоизни ташкил қилади.

Дилором Тошмуҳамедованинг сўзларига кўра, иш берувчилар томонидан ўтказилган сўровнома ОТМ битирувчиларининг аксарияти ўзлари истаган иш талаби даражасида билим ва малакага эга эмаслигини кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 30 та ОТМ 2022 йилдан ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтиши, шунингдек, Олий таълим тизимида давлат грантлари сони 25 фоизга оширилиши ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшга Президент гранти берилиши маълум қилинган.

Наманганда «Damas»да велосипедчини уриб, қочиб кетган ҳайдовчи топилди
Жамият, Наманган22:56 | 10.8.22
Наманганда «Damas»да велосипедчини уриб, қочиб кетган ҳайдовчи топилди
Хитойлик олимлар сув ости дрони ишлаб чиқди
Жаҳон22:22 | 10.8.22
Хитойлик олимлар сув ости дрони ишлаб чиқди
Ўзбекистонда 2022 йилда 37 та маданий мерос объекти реставрация қилинади
Жамият21:55 | 10.8.22
Ўзбекистонда 2022 йилда 37 та маданий мерос объекти реставрация қилинади
Шавкат Мирзиёев шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлади
Жамият21:37 | 10.8.22
Шавкат Мирзиёев шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлади
Шавкат Мирзиёев Юнусободдаги маҳаллада яратилган шароитларни кўздан кечирди — фото
Жамият, Тошкент ш.21:28 | 10.8.22
Шавкат Мирзиёев Юнусободдаги маҳаллада яратилган шароитларни кўздан кечирди — фото
Бугун оқшоми. Ўзгарган Олий суд раиси, Тошкентни 1994 йилги Дубай билан солиштирган Ортиқхўжаев, урушга қатнашмаслик ҳақида огоҳлантирув
Жамият21:00 | 10.8.22
Бугун оқшоми. Ўзгарган Олий суд раиси, Тошкентни 1994 йилги Дубай билан солиштирган Ортиқхўжаев, урушга қатнашмаслик ҳақида огоҳлантирув