Ўзбекистонда сўнгги беш йилда нечта жоме масжиди очилгани айтилди

Ўзбекистонда 2017–2021 йилда нечта жоме масжиди очилгани айтилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов АОКАда 21 апрель, чоршанба куни ўтказилган брифингда маълум қилди, дея хабар бермоқда «Bugun.uz» мухбири.

Фото: «Bugun.uz»

Музаффар Комиловнинг сўзларига кўра, ўтган 2017–2021 йиллар мобайнида республикада 49 та янги жоме масжид очилган. Хусусан, 2021 йилда 9 та янги масжид ўз фаолиятини бошлаган. Шунинг билан ҳозирда масжидларнинг умумий сони 2088 тани ташкил этган. Улардан, 2016 таси жоме, 72 таси эса маҳаллий масжид мақомида.

«Умуман олганда, ушбу даврда 69 та диний ташкилотлар рўйхатдан ўтган. Жумладан, 49 та янги масжидлар (2017 — 4, 2018 — 13, 2019 — 10, 2020 — 13, 2021 — 9) ва 3 та мадраса ташкил этилди ҳамда бошқа конфессияларга мансуб 17 та диний ташкилотлар рўйхатдан ўтказилди ва уларнинг умумий сони 191 тага етди», — дейди у.

Таъкидланишича, ушбу йилларда Ислом цивилизацияси маркази томонидан Ўзбекистонда Марказий Осиё мусулмон мутафаккирларининг жаҳон цивилизацияси ривожидаги ролига бағишланган 10 дан ортиқ китоб ва рисолалар тайёрланган. Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Термизий, Ҳаким Термизий ва термизлик бошқа олимларнинг 20 дан ортиқ асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Бундан ташқари, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Насафий ва бошқа улуғ алломалар асарларининг аксарияти таржима қилиниб, 50 дан зиёд китоб нашр этилган.

Аввалроқ Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжиднинг қурилиш ишлари бошлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, масжидларда Таровиҳ намозларида карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилгани маълум қилинганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023