Тошкент давлат иқтисодиёт университети ётоқхонаси номаълум муддатга карантинга олинди
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ётоқхонси 21 апрель куни номаълум муддатга карантинга олинди. Бу ҳақда университет ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Маълум қилинишича, коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ортаётгани, шунингдек, униерситет ётоқхонаси талабаларида коронавирус аниқлангани сабабли ётоқхона номаълум муддатга карантинга олинди. Тошкент шаҳрида яшовчи ҳамда ижарада турувчи талабалар учун анъанавий ўқиш давом этади.
Аввалроқ Тошкент тиббиёт акадамиясининг ётоқхонаси 14 кунга карантинга олингани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети номаълум муддатга онлайн таълимга ўтгани маълум қилинган.