Адолат тантанаси, кўзни қувнатувчи лолазорлар, Малайзияда Рамазон — 21 апрель суратлари
2020 йилнинг 25 май куни АҚШнинг Миннеаполис шаҳрида афроамерикалик Жорж Флойдни тиззаси билан бўғиб ўлдирган полициячи Дерек Шовин устидан суд жараёни давом этмоқда. Бугун бўлиб ўтган судда у айбдор деб топилди ва энди унга қандай жазо берилиши масаласи қолди. Суд қарорини америкаликлар хурсандчилик ва кўзда қувонч ёшлари билан қабул қилди.







Мана, иккинчи йилдирки, мусулмонлар учун муборак Рамазон ойи коронавирус пандемияси шароитида ўтмоқда. Бу ўзига хос давр барча учун синов бўлмоқда. Баъзи давлатларда масжидларда намозлар ҳам ўқилмаяпти. Малайзиялик мусулмонлар шундай шароитда очиқ майдонларда ифторлик қилишни маъқул кўрмоқда. Инсонлар бир-бирининг руҳини кўтариш мақсадида йўл бўйларида ифторликлар ташкил қилмоқда.






Бир неча кундан буён Ҳиндистонда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар кескин ошмоқда. Кунлик кўрсаткичлар 250 мингдан ортиқни ташкил этмоқда. Ўликхоналарда жой етишмаслиги билан бир қаторда, шифохоналар кислород баллонлари танқислиги муаммосига дуч келмоқда. Шундай шароитда саноатда ишлатиладиган кислород баллонларидан фойдаланишга тўғри келмоқда.




Бугунги суратларимизни Германия лолазорлари билан ниҳоялаймиз. Шунчаки томоша қилинг ва завқ олинг деб қоламиз.







