Халқаро Ер куни, уйғурлар ҳимояси учун митинг, дафн этилган Даунт Райт — 22 апрель суратлари
Таиланд пойтахти Банкок шаҳрида буддавийлик дини руҳонийлари Халқаро Ер куни муносабати билан дунёда энг йирик чироқлардан иборат расм яратди. Бу орқали улар дунё рекордини янгилаб, Гиннес китобига кирди.




Шунингдек, бугун айнан юқоридаги сана муносабати билан АҚШлик бир гуруҳ экофаоллар президент Жо Байденнинг иқлим бўйича дастурига норозилик сифатида Оқ Уй ёнидаги автомобиль йўлини аравалар билан тўсиб қўйди.





Бугун бир неча кун олдин полиция томонидан отиб ўлдирилган яна бир афроамерикалик Даунт Райтнинг дафн маросими бўлиб ўтди. Маросим Миннеаполис шаҳридаги черковда ташкил этилди. Унинг вафоти ортидан мамлакатда навбатдаги норозилик намойишлари тўлқини юз берган эди.








Буюк Британия парламентида Хитойнинг уйғурларга нисбатан сиёсатини геноцид сифатида баҳолаш бўйича бўлиб ўтаётган муҳокамалар пайтида Лондондаги парламент биноси қаршисида бир гуруҳ фаоллар митингга чиқди. Улар Хитойнинг уйғурларга нисбатан сиёсатини геноцид деб тан олиниши талаб қилиб ёзилган плакатларни кўтариб, ўз муносабатларини билдирган.




