Ўзбекистонда ўз ҳисобидан малака оширган ўқитувчилардан тушган пуллар қаерга сарфланиши маълум бўлди

AОКAда 22 апрель, пайшанба куни ОТМ муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлар малакасини оширишга бағишланган матбуот анжуманида вазирликнинг бош илмий методик маркази директори Тўймурод Шоймардонов ўз ҳисобидан малака оширган профессор ўқитувчилардан тушган маблағлар қаерга сарфланиши ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: «Халқ сўзи Online»

Вазирлик бошқарма бошлиғи Фахриддин Эсoнбобоев бугунги кунда ОТМ раҳбар ва педагоглари узлуксиз малака ошириш тизими асосида ўқитилишини маълум қилди. Шунингдек, таълим дастури ихтисослаштирилган қайта тайёрлов ва малака ошириш муассасаларида бевосита ўқиш шаклларини ўз ичига олиши белгиланган.

Бош илмий методик марказ директори Тўймурод Шоймардонов касбий фаолияти натижаси охирги 3 йилда 86 баллга етмаган, малака ошириш жараёнини сўнгги 3 йилда ўтамаган (давлат ҳисобидан малака ошириб имтиҳондан ўта олмаса) педагоглар ўз устида етарли даражада ишламаган деб топилишини қайд етди. Бундай ҳолатда улар қўшимча ўз маблағлари ҳисобидан 1 ой муддатда ўқитилиши белгиланган.

Унинг сўзларига кўра, ўз ҳисобидан малака оширишга жалб қилинган ўқитувчилардан тушган маблағлар аттестация комиссиясига, онлайн дарс ўтувчи ўқитувчилар харажатига, платформа харажати ҳисобига кетади (ортиқча сумма йўқ). Шунингдек, бугунги кунда такрорий курсларда ўқийдиган ўқитувчилар учун тўлов суммаси 1 миллион 130 минг сўмни ташкил қилиши ҳам маълум қилинди.

Маълумот учун, раҳбар ва педагогларнинг узлуксиз малакасини ошириш тизими 3 га бўлинган:

  •  мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш;
  • муқобил малака ошириш;
  • таълим дастурлари асосида ихтисослаштирилган қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида бевосита ўқиш.

Раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида ишдан ажраган ҳолда тўғридан-тўғри (бевосита) ўқиш умумий давомийлиги 288 соатдан (2 ойдан) 144 соатга (1 ойга) камайтирилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда объектларга давлат тилида ном бериш хизмати кўрсатилиб, хизмат Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази томонидан кўрсатилиши ҳақида хабар берилган.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди