Фарғонада 19 ёшли йигит спиртли ичимлик олиб келишга мажбурлаган икки эркакни пичоқлади

Фарғона шаҳрида 22 апрель куни 19 ёшли йигит спиртли ичимлик олиб келишга мажбурлаган икки эркакни пичоқлади. Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»/ Иллюстратив

Маълум қилинишича, 22 апрель куни соат 16:20 ларда 19 ёшли А.О. Фарғона шаҳри Янги аср кўчасида яшовчи танишининг олдига келган вақтида унинг йўлини маст ҳолатда бўлган 48 ёшли С.А. ва 44 ёшли Н.Т. тўсган.

Таъкидлинишича, С.А. ва Н.Т. йигитни қурилиши якунланмаган бинога олиб кирган ва уни спиртли ичимлик олиб келишга мажбур қилган. Ҳақоратли сўзлар билан мазах қилгани туфайли йигит ёнида бўлган ошхона пичоғи билан уларга жароҳат етказган.

Ҳолат юзасидан А.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «л» банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Аввалроқ Навоийда 24 ёшли йигит рашк сабаб ўзидан катта қизни пичоқлагани хабар қилинганди. Шунингдек, Бухорода маст эркак жанжал сабаб қўшнисини пичоқлагани маълум қилинган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда