Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги талабгир маҳсулотлар нархи эълон қилинди

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Суякли мол гўшти 45 000 сўмдан 67 000 сўмгача (килограмм)

Кузатув натижасига кўра, 1 килограмм суякли мол гўштининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори»даги арзонлаштирилган гўшт расталарида қайд этилган (45 000 сўм). Суякли мол гўштининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилган (хусусий тадбиркорлар расталарида 67 000 сўм).

Қўй гўшти 48 000 сўмдан 78 000 сўмгача (килограмм)

Қўй гўштининг минимал нархи (48 000 сўм) кузатув натижасига кўра, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»даги арзонлаштирилган расталарда рўйхатга олинган. Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (хусусий тадбиркорлар расталарида 78 000 сўм) кузатилган. Шунингдек, ушбу бозорда қўй гўштининг минимал нархи 60 000 сўмни ташкил этган.

Картошка 3000 сўмдан 7000 сўмгача (килограмм)

Кузатув натижаларига кўра, Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да ташкил этилган арзонлаштирилган савдо расталарида сотилаётган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (3000 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да сотувдаги сараланган кечки картошканинг нархи максимал нарх сифатида (7000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 1000 сўмдан 3500 сўмгача (килограмм)

Пиёз маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори»да (1000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нарх сифатида эса Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори» ва «Фарҳод деҳқон бозори»да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи кузатилган (3500 сўм). Шунингдек, мазкур бозорларда пиёзни минимал 1500–2000 сўм оралиғида харид қилиш мумкин.

Сабзи 1800 сўмдан 4500 сўмгача (килограмм)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да (1800 сўм) қайд этилган. Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори» ҳамда Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Фарҳод деҳқон бозори»да сотувдаги тозаланган ва сараланган сабзининг нархи максимал нарх сифатида (4500 сўм) қайд этилди.

Тухум 7000 сўмдан 15 000 сўмгача (10 дона)

Кузатув натижасига кўра Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори»да арзонлаштирилган тухум расталаридаги майда тухумнинг нархи минимал нарх сифатида қайд этилди (7000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори»да қайд этилган (йирик сараланган тухум 15 000 сўм). Шунингдек, мазкур бозорда 10 дона майда тухумнинг минимал нархи 9 000 сўмни ташкил этган.

Гуруч 5000 сўмдан 18 000 сўмгача (килограмм)

Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да («Нукус-2» ва бошқа маҳаллий навли гуручлар 5000 сўм) қайд этилган. Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори»да 18 000 сўмдан кузатилди («Лазер» навли гуруч). Шу билан бирга, ушбу бозорларда гуручнинг минимал нархлари 6000 сўмни ташкил этган.

Ўсимлик ёғи 14 000 сўмдан 24 000 сўмгача (литр)

Ўсимлик ёғининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 14 000 сўм) кузатилган. Шунингдек, мазкур бозорда пахта ёғини 16 000–17 600 сўм оралиғида харид қилиш мумкин. Максимал нархи эса Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори», Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 24 000 сўм) кузатилди. Шунингдек, мазкур бозорларда кунгабоқар ёғини 18 000–20 000 сўм оралиғида харид қилиш мумкин.

Шакар 7000 сўмдан 8500 сўмгача (килограмм)

Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»даги арзонлаштирилган расталарда (7000 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», Бухоро шаҳрининг «Бухоро марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори» ва Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да (8500 сўм) кузатилди. Шунингдек, мазкур бозорларда шакарни минимал 7000–8000 сўм оралиғида ҳам харид қилиш мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистонда истеъмол савати бир киши учун ойига қанчани ташкил этаётгани ва Ўзбекистонда январь ойида истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қайси ҳудуд етакчи бўлгани хабар қилинган эди.

Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Янгиликлар12:05 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Янгиликлар19:01 | 27.1.23
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Янгиликлар18:42 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди