Сенат ялпи мажлисида «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги қонун маъқулланди

Сенатнинг 23 апрелдаги ялпи мажлисида сенаторлар 2020 йилда эътирозлар сабаб қайтарилган «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Хабарга кўра, 2020 йилда сенаторларнинг эътирози сабаб қайтарилган, кейин қонун ташаббускорлари ва депутатлар томонидан қайта ишлаб чиқилган ҳужжат Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган. Қонунда амалдагисида бўлмаган асосий тушунчалар ва уларни изоҳловчи тегишли модда киритилиши айтилган.

Маълум бўлишича, қонун «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Президент қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Шунингдек, ҳужжатда ноширлик фаолиятининг молиявий ҳолати ва моддий-техник базасини давлат томонидан мустаҳкамлаш, ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилиш, ноширлик фаолиятини амалга оширишда солиқ ва бошқа имтиёзларни белгилаш кўзда тутилган.

Хусусан, ноширлик фаолиятини лицензиялаш тартиби ўрнига ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида давлат органини хабардор этиш тизимини жорий қилиш орқали мазкур соҳада тадбиркорликни ривожлантиришга амалий ёрдам бериши айтилган.

Таъкидланишича, матбаа маҳсулотларида нашрнинг чиқарилиши ҳақида маълумотлар кўрсатилиши лозим. Натижада ноширлик соҳаси аҳволининг статистикасини ва ривожланиш динамикасини режалаштиришни таъминланиши, халқаро стандартларга кўра ишлаб чиқарилаётган босма маҳсулотларнинг ҳисоби юритиш йўлга қўйилиши маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сенат Қашқадарёда хорижий инвестицияларни жалб қилиш соҳасини кўриб чиқгани хабар қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023