Бир-бирини соғинган океанияликлар, Анқарадаги фламинголар, Рамазон ойи, кутубхонадаги ёнғин — ҳафта суратлари

Ҳафтанинг энг қизиқарли ва ғаройиб суратларини тақдим этамиз.

Фото: «Getty Images»

Перу пойтахти Лима шаҳри ташқарисидаги қабристон. Ҳудудда коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолатлари сони ортгани муносабати билан фавқулодда ҳолат жорий қилинди.

Фото: «Apnews»

Ҳиндистонда коронавирусдан вафот этган беморлар жасадлари маҳаллий анъаналарга мувофиқ куйдирилмоқда. Ҳиндистон ҳозирда касалликнинг кунлик қайд этилиши борасида рекорд қайд этмоқда.

Фото: «Shutterstock»

Туркиянинг Анқара шаҳри яқинидаги кўллардан бирига кўчманчи фламинголар қайтиб келди.

Фото: «Agence France Presse»

Хитойнинг Шенянг шаҳридаги ташлаб кетилган велосипедлар «қабристони».

Фото: «The Guardian»

Сербия пойтахти Белград шаҳридаги Старк Арена спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус беморларини даволовчи муассаса.

Фото: «Anadolu Ajansi»

Суриянинг Идлиб шаҳридаги новвой Рамазон ойида рўзадорларга нонларини сотмоқда. Сурия 10 йилдан буён ички уруш гирдобида қолмоқда.

Фото: «Anadolu Ajansi»

40 йилдан буён давом этаётган Афғонистондаги ҳарбий низолар миллионлаб инсонларнинг ўз юртини ташлаб кетишига сабаб бўлди. Жумладан, уруш ҳаракатлари бўлаётган ҳудудлардан қочган минглаб ўзбек, туркман ва афғон болалари Покистоннинг Балужистон вилоятида оғир шароитларда истиқомат қилмоқда.

Фото: «The Guardian»

Озарбайжонлик Турон Байрамов россиялик Исроил Қосимов билан Польшада бўлиб ўтаётган кураш бўйича Европа чемпионатида куч синашмоқда.

Фото: «European Press Agency»

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида коронавирус беморларига қараётган махсус ҳимоя кийимидаги шифокор ўзини салқинлатмоқда.

Фото: «Shutterstock»

Жанубий кореялик ёшлар Япониянинг Фукушима АЭСидаги зарарланган сувларнинг океанга чиқариб юбориш ҳақидаги қарорига норозилик сифатида Сеулдаги Япония элчихонаси қаршисида сочларини олдирмоқда.

Фото: «The Guardian»

Узоқ вақт давом этган карантин тадбирларидан сўнг Янги Зеландия ва Австралия ўзаро ҳаво қатновларини қайтадан йўлга қўйди. Яқинлари билан қайта кўришган ва саёҳат қилиш имконига эга бўлган кишиларнинг хурсандчилигини тасаввур қилиш қийин эмас.

Фото: «Reuters»

Қуддус шаҳрида араблар ҳамда исроилликлар ўртасида жиддий тўқнашувлар юз берди. Тўқнашувлар давоми Исроил полицияси бир қанча фаластинликларни ҳисбга олди. Исроил бир неча ўн йиллардан буён Фаластин ҳудудларини ишғол қилиб келади. Бунга норози фаластинликлар эса доимий суръатда қаршилик қилиб, шундай тўқнашувлар содир этиб келади.

Фото: «Reuters»

2020 йилнинг 25 май куни АҚШнинг Миннеаполис шаҳрида афроамерикалик Жорж Флойдни тиззаси билан бўғиб ўлдирган полициячи Дерек Шовин устидан суд жараёни давом этмоқда, судда у айбдор деб топилди ва энди унга қандай жазо берилиши масаласи қолди. Суд қарорини америкаликлар хурсандчилик ва кўзда қувонч ёшлари билан қабул қилди.

Фото: «Getty Images»

22 апрель куни бир неча кун олдин полиция томонидан отиб ўлдирилган яна бир афроамерикалик Даунт Райтнинг дафн маросими бўлиб ўтди. Маросим Миннеаполис шаҳридаги черковда ташкил этилди. Унинг вафоти ортидан мамлакатда навбатдаги норозилик намойишлари тўлқини юз берган эди.

Фото: «Agence France Presse»

Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли шаҳрида короанвирусдан вафот этганларнинг жасадлари крематорийларда ёқиб юборилмоқда. Мамлакатда кунига 2 мингдан ортиқ бемор вафот этмоқда.

Фото: «Getty Images»

Буюк Британия пойтахти Лондонда халқ мамлакат ҳукумати жорий этган вакцина паспортига норозилик сифатида намойишларга чиқди. Намойишчилар бундай паспортлар инсон ҳуқуқларига зидлигини иддао қилмоқда.

Фото: «Reuters»

Жанубий Африка Республикаси пойтахти Кейптаун шаҳрига яқин тоғда ўрмон ёнғинлари содир бўлди. Содир бўлган ёнғин кучли шамол туфайли шаҳардаги биноларга ҳам зарар етказди. Жумладан, Кейптаун университети кутубхонаси ҳам олов ичида қолган. Оловни ўчириш учун махсус қутқарув гуруҳлари жалб этилган.

Фото: «Agence France Presse»

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида буддавийлик дини руҳонийлари Халқаро Ер куни муносабати билан дунёда энг йирик шамчироқлардан иборат расм яратди.

Фото: «Agence France Presse»

Коронавирус пайдо бўлган ва кенг тарқалиб кетган илк даврларда барча вакцина яратилишини интизорлик билан кутган эди. Ниҳоят кўпчилик кутган пайтлар ҳам етиб келди ҳамда ҳозирда бутун дунё бўйлаб вакцинация ишлари давом этмоқда. Бир қатор давлатларда катта-катта жамоат бинолари вакциналаш марказларига айлантирилган бўлса, бошқа жойларда шифокорлар ҳудудларга бориб, аҳолини эмлаш ишларини олиб бормоқда.

Фото: «Agence France Presse»

Инсоннинг табиатга етказаётган зарари йил сайин кўпайиб бормоқда. Қуйида Аргентинанинг Патагония ўрмонлари инсон қўли билан қай ҳолга келиб қолганини кўришингиз мумкин. Табиатни асрайлик!

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023