NASA вертолёти юборган Марснинг ҳаводаги биринчи рангли тасвири эълон қилинди

«Ingenuity» вертолёти Марс атмосферасида иккинчи парвози пайтида олинган рангли фотосуратини юборди. Бу ҳақда АҚШ Миллий аэронавтика ва фазони тадқиқ қилиш бошқармаси (NASA) сайтида хабар берилди.

Фото: «NASA»

Расмда вертолётнинг сояси, қўниш оёқларининг учлари, шунингдек вертолётни Марсга етказиб берган «Perseverance» космик қурилмасининг ғилдирак излари кўринган. «Ingenuity» вертолёти иккинчи парвоз пайтида нафақат оқ-қора навигация камераси ёрдамида, балки рангли камера билан ҳам атрофни суратга олган. Нашр қилинган расм сайёра юзасидан 5,2 метр баландликдан олинган.

Таъкидланишича, 25 апрель, якшанба куни «Ingenuity» юз метрлик қийин парвозни амалга ошириши режалаштирилган. У беш метр баландликка кўтарилиб, 50 метр ён томонга учиб, ўгирилиб, яна ортга қайтади. Шунингдек, унинг максимал парвоз тезлиги сониясига 0,5 метрдан 2 метргача кўтарилади ва парвоз вақти тахминан 80 сонияни ташкил этади.

Маълумот ўрнида, «Ingenuity» вертолёти 2021 йил 19 апрелда Марсда биринчи марта бошқариладиган парвозни амалга оширган ва камёб қурилмалар атмосферада ишлашга қодир эканини исботлаган. 22 апрель куни қурилма ҳавода 51,9 сонияни ўтказган ва шу вақт ичида беш метр баландликка кўтарилиб,  жами тўрт метрга учиб, ўз ўқи атрофида уч марта айланган.

Аввалроқ NASA марсоходи тарихда илк бор Қизил сайёра атмосферасидан кислород ажратиб олгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, NASA Марсдаги об-ҳаво ҳақида илк ҳисоботни тайёрлагани маълум қилинган.

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Янгиликлар16:33 | 6.2.23
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Янгиликлар15:59 | 6.2.23
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар15:25 | 6.2.23
Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео
Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди
Янгиликлар14:51 | 6.2.23
Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди
Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар14:41 | 6.2.23
Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

Муҳим хабарлар

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

14:41 · 06.02.2023

Нукус воқеалари бўйича судланган собиқ ИИБ ходими Полат Шамшетов вафот этди

13:42 · 06.02.2023

«Бемор ўзи рози бўлиб ‘баракасиниʼ бериб кетади, етмайдими?». Иноятов шифокорларнинг маошлари камлигига жавоб қайтарди

12:08 · 06.02.2023

Ўзбекистон ТИВ Туркиядаги зилзила юзасидан расмий баёнот берди

11:32 · 06.02.2023

Туркия жанубида 7,4 балли зилзила содир бўлди — фото

11:13 · 06.02.2023