Шарқий эскпресс. Араб-яҳудий тўқнашувларининг сабаби нима, Исроил коронавирусни енгдими?

Араб-яҳудий тўқнашувлари

22 апрелдан 23 апрелга ўтар кечаси Қуддус шаҳрида исроиллик ультра ўнг радикаллар, фаластинликлар ва Исроил полицияси ўртасида сўнгги икки йилликнинг энг кескин тўқнашувлари юз берди.

Фото: «Reuters»

«Le Monde» нашри хабарига кўра, тўқнашувларда 120 киши жароҳат олган ва йигирмага яқин киши полиция томонидан ҳибсга олинган. Нашрнинг ёзишича, Шарқий Қуддусда Исроилнинг ультра ўнг радикал гуруҳи Лаҳова аъзолари намойиш ўтказиш учун йиғилган. Улар «Арабларга ўлим» ҳайқириқлари билан намойиш ўтказган. Намойишчиларнинг «намойиш эркинлиги» ва «сўз эркинлиги»ни ҳимоя қилиш ҳамда тўқнашувларнинг олдини олиш мақсадида ҳукумат отлиқ кавалерия ва полиция бирликларини сафарбар этган.

Мазкур провокацион ҳаракатларга жавобан Шарқий Қуддусда истиқомат қилаётган фаластинликлар ҳам ўз норозиликларини билдирган. Оқибатда уч томонлама тўқнашувлар юз берган. Полиция намойишчиларга қарата кўздан ёш чиқарувчи газ ва гранаталардан фойдаланган. Намойишлар туни билан давом этган ва жума куни сокинлик қайтган.

Мазкур ҳаракатларга муносабат билдирган Фаластин мухторияти президенти Маҳмуд Аббос «нафратга чорловлар»ни қаттиқ қоралаган ва халқаро ҳамжамиятдан Исроил томонидан босиб олинган ва 300 минг фаластинлик истиқомат қиладиган Шарқий Қуддусдаги фаластинликларни «ҳимоя қилиш»ни сўраган.

Фото: «Reuters»

Ўз навбатида, Қуддусда жойлашган АҚШ консуллиги ҳам ўз хавотирларини билдириб, қарама-қаршиликларга барҳам беришни сўраган. Иордания ҳам Исроил ҳукуматидан фаластинликларга нисбатан зўравонликни камайтиришни ва Масжид-ул Ақсога қўйилган чекловларни олиб ташлашни талаб қилган.

«Le Figaro» нашрининг Шарқий Қуддусда фаолият юритувчи фаластинлик савдогардан иқтибос келтиришича, Исроил ҳукумати бу ердаги мусулмонларга Рамазон ойларида тўпланиб ифторликлар қилишни тақиқлаб қўйган. Шунингдек, ўн кундан буён Ақсодаги азон айтиладиган овоз кучайтиргичлар Исроил мустақиллик куни муносабати билан узиб қўйилган.

Россияга тегишли «Regnum» ахборот агентлиги хабарига кўра, 23 апрелдан 24 апрелга ўтар тунда Ғазо секторидан туриб Исроил томон учта ракета отилган. Бунга жавобан Исроил ҳарбийлари Ғазодаги Ҳамас ташкилоти объектларига зарбалар берган. Уларнинг инфраструктураларига жиддий зарбалар берилгани айтилган. Маълумот учун, Ҳамас 2007 йилдан буён Фаластиннинг Ғазо секторини назорат қилиб келмоқда.

Исроил коронавирусдан халос бўлдими?

Ўтган ҳафта дунё матбуоти Исроилнинг биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши тиббий ҳимоя ниқобларидан воз кечаётганини эълон қилди. «Euronews» хабарига кўра, 18 апрелдан бошлаб исроилликларнинг ҳимоя ниқобларисиз кўчага чиқишларига рухсат берилган.

Фото: «Le Monde»

Аммо ёпиқ жойларда, бино ичларида улар ҳамон тиббий ниқоб тақишлари керак.

Шунингдек, «Le Monde» нашрининг ёзишича, бар ва ресторанлар қайтадан очилади, жамоавий спорт мусобақаларида қатнашиш мумкин бўлади, 23 майдан бошлаб эса вакциналанган туристларнинг мамлакат ҳудудига киришига рухсат этилади.

Бундай қарорга келинганининг сабаби нима? Сабаб шуки, Исроилда 16 ёшдан ошган аҳолининг 80 фоизи, умумий аҳолининг 53 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг икки дозасини қабул қилиб бўлди. Бу 9 миллион аҳолининг 5 миллиони коронавирусга қарши эмланди дегани.

Исроил ҳукумати ҳамда «Pfizer» компанияси ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, исроилликлар ушбу вакцина билан эмланган. Мамлакатда кунлик касалланиш ҳолатлари 200 тани ташкил қилмоқда. Январь ойида эса бу ҳолат кунига 10 мингтани ташкил этган эди. Мамлакатда жами 836 минг киши коронавирусга чалинган бўлса, шулардан 6300 нафари вафот этган.

Аммо, шунга қарамай, мамлакатда ҳамон вакциналанганлик ҳақидаги яшил паспортлар амал қилишда давом этмоқда. «Le Monde» нашрининг Қуддусдаги мухбири сўзларига кўра, театр, ресторан ва спорт мажмуаларига киришда мазкур ҳужжат талаб қилинади. Исроил ҳудудида истиқомат қилаётган араблар ҳам бирдек вакцина олишлари мумкин. Аммо Фаластин ҳудудига вакцина жуда оз дозада етказиб берилгани сабабли мамлакат ҳозирда анча қийин ҳолатда қолмоқда.

«Bugun.uz»да қолинг ва Яқин Шарқнинг долзарб хабарлари билан «Шарқий эскпресс» рукнида танишинг.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023