Тошкентда йигит интернетда танишган қизининг кийимсиз фото-видеоларини тарқатмаслик учун 950 доллар талаб қилди

Тошкент шаҳри Учтепа туманида интернетда танишган қизининг кийимсиз фото ва видеоларини тарқатиб юбормаслик учун ундан салкам 1000 доллар талаб қилган йигит қўлга тушди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Ж. исмли йигит Telegram’даги гуруҳларнинг бирида Н. исмли қиз билан танишиб қолган. Шундан сўнг у қизнинг ишончига кириб, унинг кийимсиз ҳолатдаги фото ва видео тасвирларини олган ва тасвирларни интернетда тарқатиш, дискка кўчириб унинг оиласига юборишини айтиб, қўрқитган. Суратларни тарқатмаслик учун қиздан 500 АҚШ доллар беришини талаб қилган.

Қиз эса унга умумий нархи 4 миллион сўм бўлган аёллар узугини берган. Орадан бир оз вақт ўтгач, йигит қиздан яна пул беришини талаб қилиб, ундан 450 АҚШ доллари сўраган. Қиз эса бу сафар ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган.

Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар Учтепа туман судида кўриб чиқилган. Ўтказилган тергов давомида йигит шу тариқа яна 4 нафар қиздан катта миқдордаги пулларни ундириб келгани аниқланган.

Аввалроқ Наманганда танишини кийимсиз ҳолда видеога олиб, тарқатиб юбормаслик учун 20 миллион сўм сўраган эркаклар ушлангани ва Самарқандда танишининг расмларини тарқатмаслик учун 400 доллар сўраган шахс ушлангани хабар қилинган эди. Шунингдек, Самарқандда институт ўқитувчиси 21 ёшли қиздан шахсий фотосуратларни тарқатиб юбормаслик учун 400 доллар талаб қилгани маълум қилинган.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023