АҚШда Трампнинг қарзларини ундириш ишлари бошланди

АҚШнинг Нью-Мексико штати, Албукерке шаҳри маъмурияти АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампдан қарзларни ундириш учун қарз йиғувчиларни йўллади. Бу ҳақда «Bussines Insider» хабар берди.

Фото: «National Review»

Нашр маълумотига кўра, қарз йиғувчиларнинг мақсади Трампни 211 минг доллар миқдоридаги қарзни тўлашга мажбур қилиш ҳисобланади. Собиқ президентдан бир неча бор қарзни тўлаш сўралган, аммо ушбу мурожаат жавобсиз қолган.

Таъкидланишича, Трамп 2019 йил 16 сентябрда ўтказган митингидан сўнг 211 минг доллар қарздор бўлган. Маҳаллий ҳокимият вакиллари ушбу миқдор хавфсизлик харажатлари учун товон сифатида тўланиши кераклигини айтган.

Собиқ президентнинг матбуот котиби Жейсон Миллер Трамп компанияси қарздор эмаслигини таъкидлаб, президент хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ барча масалалар Махфий хизматга мурожаат орқали ҳал қилиниши кераклигини айтган.

Маълумот ўрнида, Трамп кампаниясининг митинглар пайтида тўпланган қарзларни тўламаганликда айбланиши биринчи ҳолат эмас. Хусусан, Миннеаполис унинг 2019 йил октябрдаги тадбирда 543 минг доллар қарздорлигини такидлаган.

Аввалроқ Дональд Трамп ўз сайтини ишга туширгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Трамп президентлик даврида бойлигининг қанчасини йўқотгани маълум қилинган.

Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади