Бугун оқшоми. Ўзбекистондаги энг хавфли штамм, ҳар бир маҳаллага 2 млрд сўм, коронавирус ўчоғига айланган Ҳиндистон ва 26 апрелнинг муҳим хабарлари

Ҳафтанинг дастлабки куни оғир ўтади, деган қараш бор. Бу кимга қандайлиги номаълум. Аммо шуниси аниқки, бугунга келиб барчада вақт оз. Кун давомида хабарларни ўқишга улгурмаганлар учун биз уларнинг энг сараларини ушбу дайжестга жойлаймиз. Марҳамат, бугунги дайжестни қабул қилинг.

Коронавируснинг Ўзбекистондаги энг хавфли штамми — «африканча». Инфекциянинг ушбу штаммига чалинганларда коронавирус оғир ва ўта оғир даражада ўтади. Ушбу штамм гуморал иммунитетга қарши тура олади ва унга қарши даволанишнинг таъсири пастроқ. «Африканча» штаммни юқтирган одамларда касаллик бирганига бошланиб, жадал кечади ва қисқа муддатда ўпканинг катта соҳаларини жароҳатлайди. Касалликдан тикланиш жараёни ҳам қийинроқ бўлиш мумкин.

Фото: «Xabar.uz»

Шунингдек, «африканча» штамм бошқа штаммларга нисбатан даволаш жараёнида дориларнинг таъсири секин бўлади ва баъзи дориларнинг умуман таъсири бўлмаслиги ҳам мумкин.

Мазкур штаммнинг ягона хурсанд қиладиган жиҳати — бирламчи коронавирус ва «британча» штаммга нисбатан секинроқ тарқалади. Шунинг учун ҳам у камроқ учрайди.

Муҳими — соғлик, шуни унутманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Бу билан жуда кўпчиликни асраган бўласиз.

Тошкент шаҳридаги ҳар бир маҳаллага ободонлаштириш ишлари учун 2 миллиард сўмдан пул ажратилади. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга Яшнобод туманидаги Парвоз маҳалласини намуна қилиб олиб, Тошкент шаҳридаги барча — 524 та маҳаллани шундай обод қилиш бўйича топшириқ берган. Давлат раҳбари ўтган ҳафта Яшнобод туманига уюштирган сафаридан сўнг бу қарорга келган.

Фото: «Bugun.uz»

«Бунинг учун ҳар бир маҳаллага ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, ўртача 2 миллиард сўмдан маблағ ажратиш буйича топшириқ берилган», — дея хабар берди Шерзод Асадов.

Умид қиламизки, ажратилаётган пуллар тўлиқ ҳолда ўз жойига етиб боради ва мақсадига мос равишда сарфланади. «Фалон маҳалланинг раиси фалонча суммани ўзлаштирди» каби сарлавҳали хабар(лар) чиқаришни асло истамаймиз.

Бундан ташқари, Президент матбуот котиби давлат раҳбари бу ҳафтада Хитой раиси Си Цзиньпин ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов билан мулоқот қилишини маълум қилди.

Ўт ўчириш машинасида одамлар устига-да сув сепиб кетаётган ҳолат тасвирланган видеони кўрдингизми? Кўрмаган бўлсангиз, мана.

Кадр: Telegram/ @mobilmuxbiruz

Бу ҳолат баъзи жойларда айтилганидек, фақат Сурхондарёда (Денов тумани) эмас, Андижон вилоятининг Марҳамат туманида ҳам юз берган. Маълум бўлишича, юқоридаги ҳудудларда коронавирус инфекциясининг ўчоғи аниқланган ҳамда вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида дезинфекция ишлари шошилинч ва тартибсиз ҳолда амалга оширилган.

Айтилишича, ҳодиса юзасидан ўрганиш ишлари якунига етгач, тегишли ходимларга интизомий жазо чоралари кўрилади.

Мамлакатда икки ҳудуд (бошқа-бошқа вилоятлар) коронавирус ўчоғига айлансаю, Соғлиқни сақлаш вазирлиги жим турса ғалати бўлади. Камига, ўт ўчириш машинаси одамларни ҳам «дезинфекция» қилиб кетса, ундан баттар.

«Uzbekistan Airways»нинг рақобатдоши бўлиши кутилаётган «Qanot Sharq» компаниясининг илк самолёти — «Airbus A320» олиб келинди. 20 кун ичида яна битта худди шу русумдаги самолёт етиб келади ва йил охирига қадар иккита «Airbus А330» самолёти келтирилиши режалаштирилган.

Фото: «Bugun.uz»

Самолётни кутиб олиш тадбирида туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов «Qanot Sharq Airlines» Ўзбекистондаги авиация соҳасида монополияга барҳам берганини таъкидлади.

Хўш, оламда нима гап?

Ҳар куни юз минглаб касал, 2 мингдан ортиқ ўлим, касалхоналарда жой, дори-дармон ва кислород етишмовчилиги, кўчаларда ёнаётган мурдалар —Ҳиндистонда коронавирус манзараси. Ҳиндистон коронавируснинг ҳақиқий ўчоғига айланди. Мамлакат бўйлаб инфекция «бўрони» ёпирилди. У ерда асосан «британча» штамм аниқланмоқда, аммо «ҳиндча» иккиланган мутацион вариант ҳам анча актив ҳисобланади. Инфекция мамлакат бўйлаб фаол тарқалишда давом этаётган бир пайтда аҳоли Ганг дарёсида «оммавий покланиш» фестивалларини ўтказмоқда. Бунга ҳукумат томонидан ҳеч қандай тақиқ йўқ.

Фото: «Reuters»

Маълумот учун, Ҳиндистон 17 миллион бемор билан дунёда аҳолиси энг кўп касалланган иккинчи давлат ҳисобланади. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 14 миллиондан ортиқ одам соғайган, 200 мингга яқин инсон вафот этган.

Сурия қирғоқларида нефть ташувчи кема учувчиси ҳаво аппаратининг ҳужумига учради. Воқеа мамлакатнинг Банияс порт шаҳри яқинида содир бўлган. Тахминларга кўра, ҳужум Ливан ҳудудидан учирилган учувчисиз ҳаво аппарати ёки ракета ёрдамида амалга оширилган.

Америкада қизиқ ишлар бўляпти: АҚШда Трампнинг 2019 йилдаги митинглардаги қарздорлигини ундириш ишлари бошланди. Таъкидланишича, Трамп 2019 йил 16 сентябрда ўтказган митингидан сўнг 211 минг доллар қарздор бўлган. Бу пуллар хавсизлик харажатлари учун товон сифатидан тўланиши кераклиги айтилмоқда.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
Медиа, Янгиликлар10:02 | 5.2.23
Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023