Фарғонада яна бир олийгоҳ карантинга ёпилди
Фарғона давлат университети 26 апрелдан 14 кунга масофавий таълимга ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фарғона давлат университети 26 апрель куни инфекция юқтириб олиш ва вирус тарқалиши хавфини олдини олиш мақсадида 14 кунга карантинга ёпилди. Дарс машғулотлари онлайн шаклда олиб борилади.
Карантин даврида олий таълим муассасаси ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва талабалари орасида коронавирус юқтириб олиш ҳолатлари кузатилмаса, яна анъанавий шаклга қайтилиши белгиланди.
Аввалроқ Тошкент кимё-технология институтининг айрим факультетлари 14 кунга ёпилгани хабар қилинди. Шунингдек, Турин политехника университети 14 кунга масофавий таълимга ўтгани маълум қилинган.