Ҳиндистонга коронавирус «бўрони» ёпирилди — фото

Ҳиндистонда ҳар куни юз минглаб одамлар коронавирус билан касалланмоқда. Соғлиқни сақлаш тизими ишламаяпти, касалхоналарда ётоқ, дори-дармон ва кислород аппаратлари етишмаяпти. Бу ҳақда «Sky News» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум бўлишича, Ҳиндистонда аниқланган «ҳиндча» штамм аллақачон Чехия ва Швейцарияга етиб борган. Унинг янги эпидемияга сабаб бўлиши мумкинлиги таъкидланган. Мамлакатдаги жиддий вазиятга қарамай, Ҳиндистонда Ганг дарёсида оммавий чўмилиш фестиваллари бўлиб ўтмоқда. Ҳукумат маросим учун чеклов ўрнатмаган.

Фото:«Reuters»

Ҳиндистонда коронавирус билан касалланган одамларнинг кунлик кўпайиши кетма-кет тўртинчи кун рекорд даражага етди: мамлакатда кунига 349,6 мингта касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу пандемия бошлангандан бери битта мамлакатда аниқланган COVID-19 ҳолатларининг максимал сони ҳисобланади.

Фото: «Zumapress»

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди мамлакатга коронавирус «бўрони» ёпирилгани сабабли барча фуқароларни эҳтиёт бўлишга ва эмланишга чақирган. Таъкидланишича, Нью-Деҳлида ҳар тўрт дақиқада бир киши коронавирусдан вафот этмоқда. Бутун мамлакат бўйича ҳар куни COVID-19’дан 2 мингга яқин ўлим ҳолати қайд этилмоқда, аммо норасмий статистикада бу беш-ўн баравар кўп бўлиши мумкинлиги айтилган.

Фото: «Reuters»

Бундан ташқари, Ҳиндистоннинг аксарият минтақаларида оммавий тадбирларни ўтказишга ҳалигача тақиқ йўқ. Хусусан, мамлакатда Кумбха Мела фестивали давом этмоқда, бу сафар зиёратчилар Ганг дарёсида оммавий поклангани айтилган. Ташкилотчилар ушбу фестивалга апрель ойида 150 миллион киши ташриф буюриши мумкинлигини хабар қилган.

Аввалроқ Ҳиндистонда 1 суткада 300 мингдан ортиқ коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилгани хақида хабар берилганди. Шунингдек, Ҳиндистонда коронавируснинг янги штамми аниқлангани маълум қилинган.

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео