Ўзбекистонда бирданига икки хил вакцина билан эмланиш мумкинми?

AОКAда 26 апрель, душанба куни ўтказилган брифингда ССВ ходими Севара Убайдуллаева «Спутник Ⅴ» вакцинасини олган бемор кейинги босқичларда АҚШ вакцинасини олиши мумкин ёки мумкин эмаслигига аниқлик киритди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: Нарпай туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзосига кўра, вакциналарни эмлаш тартиби (яъни 2 ёки 3 марта) ҳар бир вакцинада турличадир, бу тартибнинг сақланиши айнан шу вакцина ёрдамида организмда энг юқори даражада антитаначалар ҳосил қилиш имкониятини беради.

Шунингдек, бир вакцинани бошлагандан кейин бошқа вакцина билан эмланса, бошқа вакцина билан эмланганини биринчи дозаси деб баҳоланиб, шу вакцинани охиригача олиб бориш керак. Бунда, бирламчи олинган «Спутник Ⅴ» вакцинаси тўлиқ олинмаган бўлиб, самарасиз эмлаш деб баҳоланади.

«Организмга бўлган зарарли таъсири борасида тўхталсак, вакцинация жараёни бугунги кунда бутун дунёда олиб борилмоқда, жумладан, бизнинг давлатимизда ҳам. Бундай ҳолатларда инсон организмига зарарли таъсири бор-йўқлиги борасида тадқиқотлар натижаси ҳали нашр этилмаган. Чунки барча давлатларда белгиланган талаб ва тартибга кўра эмлашлар олиб борилмоқда, агарда бундай аралашган ҳолатлар кузатилгани аниқланса, албатта, ўрганилади ва инсон организмига бўлган таъсири тўғрисида маълумотлар нашр этилади», — деди Севара Убайдуллаева.

Шу билан бирга, ССВ ходими «Спутник Ⅴ» вакцинасини олган бемор кейинги босқичларда АҚШ вакцинасини олиши мумкин эмаслигини айтди ҳамда коронавирус инфекциясига қарши эмланаётганлар қайси вакцинада эмланишни бошлаган бўлсалар, шу вакцина билан барча босқичларида эмланишлари кераклигини таъкидлади.

Аввалроқ «Спутник V» вакцинасининг Ўзбекистонга келтирилган бошқа вакциналардан фарқи маълум қилинган эди.

Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди