Ўзбекистонда ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
«Ўзгидромет» ҳафта давомида кузатилаган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 26 апрелда 29–31 даража иссиқ бўлади; 27 апрель куни кечаси 12–14 даража, кундузи 31–33 даража иссиқ бўлади; 28 апрелда кечаси 15–17 даража, кундузи 32–34 даража иссиқ бўлади; 29 апрелда кечаси 15–17 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 28 апрелда кечаси 15–20 даража, кундузи 30–35 даража; 29 апрелда кечаси 13–18 даража, кундузи 23–28 даража; 30 апрель–1 майда кечаси 10–15 даража, кундузи 23–28 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 28 апрелда кечаси 13–18 даража, кундузи 32–37 даража; 29 апрелда кечаси 15–20 даража, кундузи 32–37 даража; 30 апрель–1 майда кечаси 13–18 даража, кундузи 27–32 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззаж ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, 28–29 апрелда 30–35 даража, 30 апрель–1 майда 27–32 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 28 апрелда кечаси 13–18 даража, кундузи 33–38 даража; 29 апрелда кечаси 15–20 даража, кундузи 33–38 даража; 30 апрель–1 майда кечаси 15–20 даража, кундузи 30–35 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 28 апрелда кечаси 10–15 даража, кундузи 28–33 даража; 29 апрелда кечаси 12–17 даража, кундузи 28–33 даража; 30 апрель–1 майда кечаси 12–17 даража, кундузи 25–30 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, 28–29 апрелда 20–25 даража, 30 апрель–1 майда 14–19 даража илиқ бўлади.