Ўзбекистонда қайси ҳудуд қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича етакчи экани маълум қилинди
Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-март ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича етакчи ҳудудлар рўйхати тузилди. Бу ҳақда Давлат статисика қўмитаси аборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг январь-март ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда етакчи ҳудудлар:
- Сурхондарёда энг кўп сабзавотлар етиштирилган (19,3 минг тонна);
- Тошкент вилоятида энг кўп гўшт (тирик вазнда) етиштирилган (69 минг тонна);
- Самарқанд вилоятида энг кўп – 273,2 минг тонна сут етиштирилган;
- Самарқанд вилоятида энг кўп – 243,7 миллион дона тухум олинган;
- Тошкент вилоятида энг кўп – 2,6 минг тонна балиқ овланган;
- Қашқадарёда 1 596,4 минг бош йирик шохли қорамол мавжуд;
- Қашқадарёда 4 690,7 минг бош қўй ва эчки мавжуд;
- Тошкент вилоятида энг кўп – 15 171,9 минг бош парранда мавжуд;
- Тошкент вилоятида энг кўп – 53 минг бош от мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек, қишлоқ хўжалиги бўйича статистик маълумотлар базаси кенгайтирилиши хабар қилинган.