Ўзбекистонлик савдогар йигит Қозоғистонда бошлиғини жанжал сабаб бўғиб ўлдирди

Ўзбекистонлик савдогар йигит Қозоғистонда бошлиғи билан жанжал сабаб уни бўғиб ўлдирди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Pixabay»

Тошкент шаҳридаги «Абу сахий» бозорида аравада юк ташувчи бўлиб ишловчи Д.Ю. исмли эркак ушбу бозордаги Н.К. исмли тадбиркор билан танишиб қолган. Н.К. унга сотувчилик қилишни таклиф қилиб, ойига 300 АҚШ долларида маош тўлашини айтган. Аравачи эса бунга рози бўлиб, Н.К.га тегишли Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида жойлашган «Алаш» савдо мажмуасида сочиқ савдоси билан шуғуллана бошлаган. У ишлаш билан бирга Н.К. томонидан ижарага олинган Чимкент шаҳри 3-кичик тумани 1-уй 72-хонадонда яшаб келган. Қайд этилишича, Н.К. ҳар замонда бир бориб, Д.Ю. билан ҳисоб-китоб ишларини қилган. Шунингдек, савдодан тушган пулларни олиб, Ўзбекистонга қайтган.

«Тирикчилик мақсадида 2015 йилда Россияга кетдим. Аммо ишим юришмади. 2016 йилнинг июль ойида Ўзбекистонга қайтиб келиб, «Абу сахий» бозорида аравакашлик билан шуғуллана бошладим. Н.К. билан шу ерда танишиб, яқин бўлиб қолдик. У менга Чимкент шаҳрида жойлашган савдо дўконида сотувчилик қилишни таклиф қилганида жудаям хурсанд бўлдим», — дейди Д.Ю.

Н.К. охирги марта Қозоғистонга келганида эрталаб ухлаб ётгани сабаб Д.Ю. уни безовта қилмаслик мақсадида эшикни ташқаридан қулфлаб, ишига кетган. Соат 9:00 аторофида Н.К. қўнғироқ қилиб, нимага устидан қулфлаб кетганини, иккинчи калит қаердалигини сўраган. Шунда Д.Ю. иккинчи калитни йўқотганини, унинг уйқусини бузмаслик учун ташқаридан қулфлаганини айтган. Н.К. эса унга жаҳл қилиб, ҳақоратлаган ва зудлик билан келиб, эшикни очишни талаб қилган. Шундан кейин у савдодан тушган 250 минг тангани олиб, ижара уйга қайтган.

«Келганимдан кейин Н.К.га вазиятни тушунтиришга қанча ҳаракат қилмай, у мени уятсиз сўзлар билан ҳақорат қилди, «ҳароми» деб бақирди. Бу гапига чидай олмадим, иккаламиз олишиб кетдик. Жаҳлим чиққанидан ўзимни бошқара олмай, уни диван устига йиқитиб, бўйнидан бўға бошладим. У типирчилашдан тўхтади, бурнидан қон келгандан кейин ўзимга келдим», — дейди у.

Шундан сўнг Д.Ю. унинг чўнтагидаги телефонини олиб, ўчириб қўйган. Қилган ишимдан қўрқиб кетиб, уни ипга осмоқчи, ўз жонига қасд қилгандек кўрсатмоқчи бўлган. Аммо бу иш ўхшамаган. Шундан кейин унинг бошига қора полиэтилен пакет кийдириб, скочлаб қўйган ва мурдани айвондаги шкафнинг ичига яширган. Эшикни қулфлаб ташқарига чиққан. Савдодан тушган барча пулларни ўзи билан олиб, Ўзбекистонга қайтган. Қайтгач, Ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.Ю. Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, 14 йил озодликдан маҳрум қилинган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Аввалроқ Навоийда маст эркак 52 ёшли танишини уриб ўлдиргани хабар қилинган эди. Шунингдек, Хоразмда 39 ёшли ака маст укасини пичоқлаб ўлдиргани маълум қилинган.

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Янгиликлар17:41 | 6.2.23
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Янгиликлар16:33 | 6.2.23
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Янгиликлар15:59 | 6.2.23
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

Муҳим хабарлар

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times

17:41 · 06.02.2023

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

14:41 · 06.02.2023

Нукус воқеалари бўйича судланган собиқ ИИБ ходими Полат Шамшетов вафот этди

13:42 · 06.02.2023