Қорақалпоғистонда аёл эрига жаҳл қилиб, пичоқ билан 5 ёшли қизининг бош ва бармоқларига шикаст етказди

Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида аёл эрига жаҳл қилиб, беш ёшли қизини болға билан урди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Ҳ. исмли аёл турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолган. Эри унга: «Cен билан яшамайман, менга сендай аёл керак эмас», — деб онасининг уйига кетиб қолган. Шундан сўнг аёл жаҳл устида беш ёшли қизининг бош қисмига бир неча марта болға билан урган. Бундан ташқари, аёл пичоқ билан унинг бош ва ўнг бармоқ қисмларига бир неча марта қасддан уриб, шикаст етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан тайинланган суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, қизда бош жароҳати, бош мия ёпиқ жароҳати, мия силжиши, бош суяги ўйилган жароҳати, бўйин орқа томон суяклари синиши, пешана жароҳати аниқланган. Шунингдек, ҳодиса оқибатида қизнинг ўнг қўл 3 ва 4-бармоқлари синган, ўнг қўл 4-бармоқнинг тирноғи тушган, бўйиннинг орқа томони шилинган.

Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича туман судида ушбу ҳолат кўриб чиқилиб, жазо тайинланган ва аёл эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланмоқда.

Аввалроқ Навоийда беникоҳ туғилган қизини муттасил калтаклаб келган аёлга суд ҳукми ўқилгани ва Навоийда аёл жонига қасд қилиш мақсадида ўзи ва уч нафар қизини поезд тагига ташлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманганда аёл 4 ёшли фарзанди билан бирга ўзини дарёга ташлагaни маълум қилинган.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023