Сурхондарёда ўт ўчириш машинасида одамлар устига сув сепилгани айтилган хабарга изоҳ берилди — видео
Сурхондарё вилояти Денов туманида аҳоли устига ёнғин ўчириш машиналарида сув сепилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат вазирлик томонидан тўлиқ назоратга олиниб, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу вазият республиканинг Андижон вилояти Марҳамат туманида ҳам юзага келгани маълум бўлди. Унга кўра, юқорида қайд этилган ҳудудларда коронавирус инфекциясининг ўчоғи аниқланган ҳамда вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида дезинфекция ишлари шошилинч, тартибсиз ҳолда амалга оширилган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан ўрганиш якунлари бўйича тегишли ходимларга интизомий таъзир чоралари кўрилади.
Эслатиб ўтамиз аввалроқ Қорақалпоғистонда 440 бош қўй-эчкиси бўлган қўра ёниб кетгани ҳамда Қашқадарёда аҳоли қўй ва эчкиларни бўғизлаб кетган номаълум ҳайвонни уриб ўлдиргани ҳақида хабар берилганди.