Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига янги раҳбар тайинланди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Умаров Хайрулла Сайдуллаевич Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимига тайинланди.
Хайрулла Умаров бугунга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Аввалроқ Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раисига биринчи ўринбосар тайинлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Жамоат хавфсизлиги университетига раҳбар тайинлангани маълум қилинган.