Тошкент механика заводида ёнғин содир бўлди — видео
Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Тошкент механика заводида 26 апрель куни ёнғин содир бўлди Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Хабарга кўра, 26 апрель куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг навбатчилик қисмига соат 16:32 да Тошкент механика заводи ҳудудида саноат чиқиндилари ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Ҳодиса жойига Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келган. Оқибатда 60 квадрат метрга зарар етган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли ёнғин бир неча дақиқаларда бартараф этилган. Қайд этилишича, ҳодисада жабрланган ва қурбонлар йўқ.
Аввалроқ Сирдарёдаги Молия бош бошқармаси маъмурий биносида ёнғин содир бўлгани, Бекободда ёнғин бўлган уйда бир кишининг ҳаёти сақлаб қолингани ҳамда Намангандаги хонадонда рўй берган ёнғин бир соатдан кейин ўчирилгани ҳақида хабар берилганди.