Тошкентда «Damas» ва юк машинаси тўқнашиб кетди — фото
Тошкент вилояти Сергели туманида 26 апрель куни «Damas» ва юк машинаси тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Тошкент вилояти Сергели тумани ТХАЙ кўчасида 26 апрель куни 1970 йилда туғилган А.С. бошқарувида бўлган «Isuzu» юк машинаси ҳамда 1980 йилда туғилган А.С. бошқарувида бўлган «Damas» автомашинаси иштирокида тўқнашув содир бўлган. Оқибатда ҳайдовчилар ва бир нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда «Lacetti» ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида машина 50 метр пастликка қулагани ва Тошкентда чорраҳада «Nexia» автобусга урилиб, уни ағдариб юборгани хабар қилинган эди.