«Uzbekistan Airways»нинг салкам 196 млн сўмлик чипталари истеъмолчиларга қайтариб берилгани маълум қилинди

АОКАда 26 апрель, душанба куни ўтказилган брифингда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бошқарма бошлиғи Одил Мирзааҳмадов «Uzbekistan Airways»нинг салкам 196 миллион сўмлик чипталари истеъмолчиларга қайтариб берилганини маълум қилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Агентлик ходимининг айтишича, ўтган давр давомида турли сабабларга кўра авиачипталардан фойдалана олмагани сабабли ушбу авиачипталарнинг пуллари қайтариб берилишида амалий ёрдам сўраб агентликка 358 та мурожаат келиб тушган. Шундан 132 таси «Uzbekistan Airways» — Ўзбекистон ҳаво йўллари, қолган 206 таси хорижий авиакомпаниялар чипталарига тўғри келади.

«Мазкур мурожаатларни тегишли авиакомпаниялар билан бирга ўрганиб чиқиш натижасига кўра, Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпаниясига тегишли 92 та 195,4 миллион сўмлик, хорижий авиакомпанияларга тегишли 38 та 95,4 миллион сўмлик авиачипталар истеъмолчиларга қайтариб берилган.

Қолган 228 та авиачипталар бўйича 1 йилдан 3 йилгача бўлган даврда ушбу авиакомпаниянинг хоҳлаган йўналиши бўйича, сотиб олинган авиачипта нархига нисбатан истеъмолчи фойдасига 5 фоиздан 15 фоизгача бонус қўллаган ҳолда фойдаланиш бўйича ваучерлар расмийлаштириб берилган», — деди Одил Мирзааҳмадов.

Аввалроқ «Uzbekiston Airways»га авиачипталар сотиб олишдаги талабларни соддалаштириш юзасидан cенатор сўрови юборилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, мазкур компания барча йўналишларда нархлар пасайтирилишини маълум қилган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда