Bugun Science. Апрелнинг энг муҳим илмий-технологик воқеалари дайжести

Илмий соҳада бу ой ҳам жуда кўп воқеаларга ва янгиликларга бой бўлди. Хусусан, апрелнинг энг муҳим илмий воқеаси, шубҳасиз, одамзоднинг бошқа сайёра атмосферасида бошқариладиган механизациялашган парвозни амалга оширгани бўлди. Биз бу ҳақида сайтимизда ой бошида ўзига хос анонс ҳам берган эдик. Ғояга кўра, «Perceverance» марскезари билан тандемда ишлаши кўзда тутилган «Ingenuity» вертолёти Марс атмосферасида муаллақ парвозни амалга ошириши кўзда тутилган эди. Турли сабаблар билан бир неча бор кейинга сурилган ушбу тарихий парвоз ва ниҳоят апрелнинг 19-санасида муваффақият билан амалга ошди. Унда «Ingenuity» уч метр тепага учиб, ярим дақиқа мобайнида муаллақ парвозда турган ва яна Марс юзасига муваффақиятли қўнишни амалга оширган. «Ingenuity»нинг парвозини эса «Perceverence» марскезарининг ўзи видеога тушириб турган. NASAнинг расмий пресс-релизида айтилишича, «Ingenuity» марс-вертолётининг ушбу дастлабки синов парвози 39,1 сония давом этган. Mars-Helicopter жамоаси томонидан YouTube ресурсига жойланган ушбу қисқа видеода Сиз ҳам инсоният тарихида биринчи марта ўзга сайёра осмонида амалга оширилган бошқариладиган парвозни томоша қилишингиз мумкин:

22 апрель санасида «Ingenuity» иккинчи бора парвоз қилди ва ушбу парвоз аввалгисидан ҳам муваффақиятлироқ бўлганини қайд этиш жоиз. Иккинчи парвозда дрон сайёра сатҳидан 5 метр юқорига кўтарилган ва шу билан бирга, ён тарафга тўрт метрга горизонтал учиб, 52 сония мобайнида ҳавода бўлган. Ушбу иккинчи парвоз пайтида «Ingenuity» Ерга биринчи марта Марснинг вертролётдан туриб олинган рангли фотосуратини ҳам юборди. 4208×3210 пикселли мазкур фотосуратда «Ingenuity» камераси «Perceverence» қолдирган излар ва ўзи парвозга чиққан майдонча юзасини суратга олган.

Фото: «NASA»

Апрелнинг яна бир энг муҳим илмий янгилигини ҳам айнан «Perceverence» марскезари қилди. У ўз бортида ўрнатилган «Mars Oxygen In-situ Resource Utilization Experiment» (қисқача MOXIE) экспериментал ускунаси воситасида Қизил сайёранинг атмосферасидан кислород ажратиб олишга муваффақ бўлди. Айтилишича, ускуна бир соат мобайнида ишлаши асносида тахминан 5 грамм кислород ажратиб олишга эришган. NASA мутахассислари бу миқдорни Марсда битта одамнинг тахминан 10 дақиқа нафас олишига етишини таъкидламоқда. MOXIE кейинги экспериментларда янада кўпроқ кислород ажратиб олишга уриниб кўради. Агар экспериментлар яхши натижа берса, NASA кейинги Марс миссияларида MOXIE’нинг янада мукаммалроқ ва каттароқ талқинини қўллаш орқали келажакда Марсни ўзлаштириши мумкин бўлган астронавтлар учун кислород захираси тайёрлашни бошлар эмиш.

Апрелнинг яна бир ўта қизиқ илмий янгилиги эса дунёдаги «энг оппоқ» бўёқнинг олингани ҳақида бўлди. АҚШнинг Пердю университети олимларининг 15 апрель санасида «ACS Publications» платформасида эълон қилинган мақоласида айтилишича, барий сульфати асосида тайёрланган ушбу «дунёдаги энг оппоқ» бўёқ кўринадиган нурларнинг 98 фоизини акслантириш билан бирга инфрақизил нурларни ҳам қайтариш хоссасига эга экан. Айтиш жоизки, ҳозирда мавжуд бу турдаги бўёқларнинг энг яхши намуналари ўзига келиб тушаётган нурларнинг кўпи билан 95 фоизини қайтаради холос. Пердю олимлари олган янги энг оппоқ бўёқ эса, шунингдек, ўзидаги ҳароратни атроф-муҳит ҳароратидан пастроқ ушлай олиши мумкинлиги билан ҳам ажралиб туради (инфрақизил нурларни ҳам акслантириши эвазига). Тажрибаларда аниқланишича, ушбу янгича бўёқ билан бўялган юзалардаги ҳарорат атроф-муҳитдагига нисбатан ўртача 4,5 даража паст сақланган.

Фото: «Purdue University»

Замонамиз манзарасига энг катта контраст бераётган мавзулардан бири шубҳасиз – семизлик мавзусидир. Ҳақиқатан ҳам, айрим мамлакатларда очарчилик ва қашшоқлик ҳукм сураётган, аҳоли ва айниқса болалар тўйиб овқатланмасликдан азият чекаётган бир пайтда, яна бошқа давлатларда аҳолининг семизлиги жиддий ижтимоий масалага айланиб бормоқда ва ҳатто турли овқатланиш режимлари ҳақида катта илмий ишлар ҳам юритиляпти. Апрелнинг 22-санасида «Biomedicine» порталида эълон қилинган янги мақолада Оксфорд ва Пекин университети олимлари озиқланишнинг энг хатарли моделлари ҳақидаги хулосаларини баён қилди. Унда, хусусан, нотўғри овқатланиш туфайли юрак қон-томир тизими учун юзага келадиган асосий хатарларга алоҳида тўхталиб ўтилган. Авваллари бу сингари тадқиқотларда одатда, овқатланиш орқали организмга қабул қилинадиган алоҳида моддаларнинг саломатликка таъсири устида сўз борар эди. Ушбу янги тадқиқотлар эса масалага кенгроқ ёндашган бўлиб, ундаги хулосаларга таянадиган бўлсак, овқат таркибида тўйинган ёғ кислоталар ва шакарларнинг камроқ истеъмол қилиниши орқали юрак қон-томир касалликларига чалиниш хавфини сезиларли камайтириш мумкинлиги исботлаб берилган. Рационда турли ширин ичимликлар (таркибида шакар кўп бўлган салқин ичимликлар), оддий шакар ва консерваларнинг ҳамда ёғларнинг кўп бўлиши билан қилинадиган озиқланиш схемасида юрак касалликлари хавфи 1,14 марта катта бўлар экан деган хулоса келтирилади мақолада.

Технологиялар соҳасидаги энг диққатга сазовор ҳодиса эса ўн йилдан бери биринчи марта ХКС (халқаро космик станция)га битта космик кеманинг иккинчи бора ҳам туташа олгани бўлди. 2011 йилда NASA «Космик моки» («Space shuttle») дастурини тўхтатганидан бери ХКСга парвозлар бир марталик космик кемаларда, ўта қиммат харажатлар эвазига амалга оширилаётган эди (ундан аввал ҳам аксарият парвозлар ўзи шундай тарзда амалга оширилган). Ўтган йилнинг 30 май санасида аллақачон бир марта ХКСда бўлиб қайтган «Crew Dragon» космик кемасининг «Endeavour (C206)» капсуласи 2021 йилнинг 22 апрель куни иккинчи бора яна орбитага парвозга чиқди ва шу орқали «Crew Dragon»нинг кўп бора фойдаланишга яроқли эканини қатъий исботлаб берди. Бу эса космонавтикада тамомила янги эра бошланаётганига далолатдир. Зеро, асл мақсади айнан шу – кўп марталик кемалардан фойдаланиш эвазига космик парвозларнинг таннархини пасайтириш бўлган «Space shuttle» лойиҳаси, алалоқибат ўйланганидек арзон лойиҳа эмас, балки фавқулодда қиммат лойиҳа бўлиб чиққан эди (шунга қарамай, «Space shuttle» дастури, кўп марталик парвозларни амалда уддалай олган ягона дастур бўлиб турганди). Бунинг акси ўлароқ, «Crew Dragon» лойиҳасида ҳақиқатан ҳам таннархнинг арзонлашишига эришилган ва 23 апрелдаги стартда ушбу космик кемада тўрт нафар фазогир ХКС томонга парвоз қилган. Улар аллақачон ХКСга етиб бориб ҳам бўлди.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023