Бухорода уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл қўлга олинди
У аёл ва эркакнинг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берган
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида ўз уйида фоҳишахона сақлаган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳудудда олиб борилган профилактик тадбир жараёнида Тинчлик маҳалласида яшовчи 44 ёшли Д.А. яшаб келаётган хонадонда фоҳишахона ташкил қилгани аниқланган. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Bugun.uz» мухбирига бу шахс аёл киши эканини маълум қилди. Аёл А.С. исмли эркак ва унинг таниши Ж.М. исмли аёлнинг жинсий алоқа қилиши учун моддий манфаат эвазига шароит яратиб берган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Бухорода уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл ушлангани ва Наманганда уйида фоҳишахона сақлаган 60 ёшли аёл ушлангани хабар қилинган эди. Шунингдек, Сурхондарёда ўз уйида фоҳишахона сақлаган шахс қўлга олингани маълум қилинган.