Бухорода уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл қўлга олинди

Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида ўз уйида фоҳишахона сақлаган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, ҳудудда олиб борилган профилактик тадбир жараёнида Тинчлик маҳалласида яшовчи 44 ёшли Д.А. яшаб келаётган хонадонда фоҳишахона ташкил қилгани аниқланган. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Bugun.uz» мухбирига бу шахс аёл киши эканини  маълум қилди. Аёл А.С. исмли эркак ва унинг таниши Ж.М. исмли аёлнинг жинсий алоқа қилиши учун моддий манфаат эвазига шароит яратиб берган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Бухорода уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл ушлангани ва Наманганда уйида фоҳишахона сақлаган 60 ёшли аёл ушлангани хабар қилинган эди. Шунингдек, Сурхондарёда ўз уйида фоҳишахона сақлаган шахс қўлга олингани маълум қилинган.

Туғруқхонадаги ягона чақалоқ, қаровсиз итга ёрдам бераётган украиналик ҳарбий, сувда «сузаётган» эски машина — бугун суратлари
Жаҳон23:59 | 29.9.22
Туғруқхонадаги ягона чақалоқ, қаровсиз итга ёрдам бераётган украиналик ҳарбий, сувда «сузаётган» эски машина — бугун суратлари
Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди
Жамият23:05 | 29.9.22
Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди
Ўзбекистон халқаро рейтингларда юқорилади
Жамият22:43 | 29.9.22
Ўзбекистон халқаро рейтингларда юқорилади
Энергетика вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Жамият22:35 | 29.9.22
Энергетика вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистонда қўшимча Afrosiyob поездлари қатнови йўлга қўйилади
Жамият22:22 | 29.9.22
Ўзбекистонда қўшимча Afrosiyob поездлари қатнови йўлга қўйилади
Фарғонада сомон ортилган «Москвич» ёниб кетди
Жамият21:37 | 29.9.22
Фарғонада сомон ортилган «Москвич» ёниб кетди