Хоразмда 33 ёшли танишини эркакларга 1 кечага сотган аёл қўлга тушди — фото
Хоразм вилояти Янгибозор туманида 12 апрель куни 33 ёшли аёлни эркакларга 1 кечага сотган аёл қўлга тушди. Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳолат 12 апрель куни соат 19:00 ларда Янгибозор тумани Ички ишлар бошқармаси ТEҚКГ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда аниқланган. 36 ёшли Д.Й. Янгибозор тумани Юқорибашқир маҳалласида жойлашган хонадонида 33 ёшли Х.С.ни шартли равишда мижоз сифатида жалб қилинган фуқароларга бир кечага 1 миллион сўм эвазига сотган вақтида ушланган. Ундан кимёвий ишлов берилган 1 000 000 сўм пул ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Янгибозор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Д.Й.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 1-қисми (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сирдарёда 30 ёшли қизни Туркияга фоҳишалик учун олиб кетаётган аёл ушлангани маълум қилинганди. Шунингдек, Андижонда икки танишини Туркияга фоҳишаликка олиб кетмоқчи бўлган аёл қўлга олини маълум қилинган.