«Хориждаги ватандошлар орасида ўзбек миллий қадриятларига, маънавий ва диний эҳтиёжларига зарурат сезилмоқда»

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси бўлим бошлиғи Зокир Абидов «Bugun.uz»га Ватандошлар жамоат фонди фаолияти тўғрисида мақола тақдим этди. Унга кўра, хориждаги ватандошлар орасида ўзбек миллий қадриятларига, маънавий ва диний эҳтиёжларига зарурат сезилмоқда.

Фото: «Bugun.uz»

Бугунги кунда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ташқи сиёсатида ва халқаро муносабатларида ватандошлар билан алоқларга устувор вазифа сифатида алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу ўз навбатида хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан доимий мулоқот ўрнатиш, ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардаги иштирокини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди.

Ватандошлар билан ҳамкорлик қилишнинг узоқ муддатли ва мустаҳкам тизимини яратиш ҳамда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 25 октябрдаги Қарорига асосан тасдиқланган Ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепцияси бу соҳадаги ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарди.

Бунинг натижасида «халқ дипломатияси» механизмидан фаол фойдаланган ҳолда чет элдаги ватандошларимиз билан мунтазам ва ўзаро фойдали муносабатларни йўлга қўйиш, хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатларни ва маданий-маърифий алоқаларни ҳар томонлама ривожлантиришда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун дунёнинг 100 га яқин мамлакатида 10 миллиондан ортиқ этник ўзбекистонлик ватандошлар мавжуд бўлиб, уларнинг катта қисми Марказий Осиёнинг Ўзбекистон билан чегарадош давлатларида, Европа ва Осиё мамлакатлари ва Америкада истқомат қилиб келмоқда. Чeт мамлакатларга яшаш, таълим олиш, ишлаш учун кетган ҳамда хорижий мамлакатларда этник яшаб келаётган ватандошларнинг кўпчилиги бугунги кунда Ўзбекистон билан доимий алоқалар олиб бормоқда. Марказий Осиё, Евроосиё ва Америкада истиқомат қилиб келаётган хамюртлар ҳозирда анчайин уюшган бўлиб, улар томонидан 170 дан ортик миллий маданий марказлар, жамиятлар ташкил этилган. Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси шу кунда буларнинг 50 тага яқини билан мунтазам алоқа ўрнатган.

Кундан кунга хорижда истоқомат қилиш, таълим олиш ва ишлашни хоҳловчи ватандошларимиз кўпайиб бормоқда. Шунингдек, хорижда туғилиб ўсаётган ватандошларимиз ҳам бугунги кунда кўпчиликни ташкил қилади.

Баъзи яқин ва олис мамлакатлардаги ватандошлар билан алоқалар деярли йўлга қўйилмаган. Улар орасида етук фан ва таълим мутахассислари, олимлар, тадбиркор ва ишбилармонлар ҳамда бошқа турли соҳаларда меҳнат қилиб келаётган минглаб ватандошларимиз билан ҳамкорлик олиб бориш Ватанимиз равнақига катта кўмак бериши шубҳасиздир.

Шу билан бирга, ватандошлар билан алоқаларни ривожлантиришнинг аҳамияти ва долзарблиги ошаётган бир пайтда, хориждаги ватандошларимиз орасида ўзбек миллий-маданий қадриятларга, маънавий-маърифий ҳамда диний  эҳтиёжларга зарурат сезилмоқда. Жумладан, ватандошлар ва уларнинг фарзандалари орасида тарихимиз, миллий урф-одат ва анъаналаримиз, тилимиз, динимизни йўқолиб ва унитилиб борилаётгани, турли бегона маданиятлар ва турли бузғунчи диний ғояларга эргашиб кетиш ва ўзлигини йўқотиш, ёш ватандошларда ўзбекона тарбияни билмаслик ҳоллари учраб туриши чуқур ташвишли вазиятни келтириб чиқармоқда.

Ўтган давр мобайнида қўмита хорижий мамлакатларида 15 га яқин Мустақиллик, Наврўз каби йирик байрамларимизни ватандошлар, турдош ва дўстлик жамиятлари хамкорлигида нишонлади. Хориждаги ватандошлар билан 10 дан ортиқ видеоконференциялар ташкиллаштирилди. Бу тадбирларда  хорижда истиқомат қилиб келаётган ватандошлар билан доимий мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардаги иштирокини рағбатлантириш, шунингдек, ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ва ҳар томонлама ҳимоя қилишга кўмак бериш борасида фикрлар алмашилди. Ватандошлар илтимосига кўра, Қўмита томонидан хориждаги ватандошларни ва уларни фарзандларини ўзбек тилидаги адабиётлар, дарсликлар, журнал ва газеталар билан таъминлаш, уларни тарихимиз, маданият ва урф одатларимизга содиқ қилиб тарбиялаш, ўзбекона меҳр-оқибатли қилиб улғайишига кўмаклашиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, 1000 га яқин ўзбек тили ва адабиёти китоблари, 10 га яқин ўзбек миллий либослари  ва 2 та мусиқа чолғу асбоблари ватандошларга юборилди. Бу кўрсаткичлар ватандошлар эхтиёжи қондирилганини тахминан 8% га яқинини ташкил этди.

Шу билан бирга хориждаги ватандошларни ва уларни фарзандларини ўзбек тилидаги адабиётлар, дарсликлар билан таъминлашда қилинадиган ишлар кўп. Айни пайтда саноқли ватандошларимиз иқтисодиётимиз, ижтимоий соҳа, илм-фан, маданият, спорт ва бошқа йўналишларни ривожлантиришга, ўзларининг тарихий Ватани — Ўзбекистоннинг обрўсини ошириш ҳамда унинг ташқи дунё билан муносабатларини мустаҳкамлашда муносиб ва сезиларли ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Хорижий мамлакатларда йилдан йилга ватандошларимиз сони ортиб бориши, у ерда туғилиб ўсаётган фарзандлари орасида миллийлигимиз, урф-одатларимиз ва тилимизнинг йўқолиб кетишини олдини олиш, уларни Она Ватан билан узвийлигини таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни тарихий Ватани атрофида янада жипслаштириш, уларнинг қалби ва онгида юрт билан фахрланиш туйғусини юксалтириш, миллий ўзликни сақлаб қолиш, ватандошлар ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда турли соҳаларда фаолият юритаётган ватандошларимизнинг салоҳиятини мамлакатимиз тараққиётига самарали йўналтириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон нуфузини ва салоҳиятини ошириш, республикамизда ҳар томонлама олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар билан  хорижликларни танитиш ҳамда чет эл мамлакатлари билан дўстона алоқаларни ривожлантириш мақсадида хориждаги ватандошларни бирлаштириб турувчи халқаро  ташкилот  очиш жуда катта долзарб аҳамиятга эга бўлди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида чет элда истиқомат қилаётган ватандошларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий, маданий ва сайёҳлик салоҳиятини ошириш жараёнларига фаол жалб қилиш мақсадида «Ватандошлар» жамғармасини таъсис этиш ташаббуси ватандошларимиз билан ишлашнинг аниқ механизмларини яратишга имкон берди.

Ташқи ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси муассислигидаги нодавлат нотижорат ташкилоти – жамоат фонди шаклида «Ватандошлар» жамоат фондини очиш таклифи билдирилди.

Фонд фаолиятининг асосий йўналишлари этиб, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда кўмаклашиш, мураккаб вазиятга тушиб қолганларини ўрнатилган тартибда моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хорижда ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлаш, хорижда ўзбек миллий маданий марказларини ташкил этишда амалий ёрдам бериш, таълим ўзбек тилида олиб борилаётган муассасаларида педагог кадрларга мавжуд эҳтиёждан келиб чиқиб, хориждаги иқтидорли ватандошларимизнинг республика олий таълим муассасаларида таълим олишларига кўмак кўрсатиш, ривожланган хорижий давлатларда яшаб келаётган олим ва ижодкор ватандошларимизнинг юртимиз нуфузини оширишга қаратилган илмий, ижодий изланишларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, хорижда улар томонидан ташкил этиладиган нуфузли тадбирларга мамлакатимизнинг таниқли ёзувчи ва шоирлари, фан арбоблари, диний уламолари, маданият ва санъат вакиллари, спортчилари иштирокини таъминлашда кўмаклашиш, Ўзбекистон ҳудудида тадбиркорлик, инвестициявий, илмий, маърифий ва маданий фаолият билан шуғулланишга фаол жалб қилиш, Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид маълумотлар билан таъминлашга қаратилган интерфаол электрон портални юритиш ҳамда диаспора дуч келаётган муаммоларни тизимли асосда таҳлил қилиб бориш ва уларнинг ечими юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш белгиланган.

Хулоса қилиб  айтганда, «Ватандошлар» жамоат фондини ташкил этилиши Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлашга, мамлакатнинг миллий манфаатларини минтақада ва жаҳонда илгари суришга, ватандошлар билан мулоқот ва ҳамкорлик ўрнатиш орқали хорижий мамлакатлар билан ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга олиб келади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ватандошлар» жамоат фондини ташкил этиш таклифи Республикамиз жамоатчилиги ва айниқса хориждаги ватандошлар томонидан  ўта қувонч билан кутиб олинди. Бу яна бир бор Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган оқилона ва  халқчил сиёсатини дунёга танитиб, халқаро нуфузини ошириб, хорижий мамлакатлар билан дўстона алоқаларни янада мустаҳкамланиши таъминлайди.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023