Наманганда «Жигули» уриб юборган 6 ёшли бола шифохонада вафот этди
Наманган шаҳрида 25 апрель куни Олвализор МФЙ Марғилон кўчасида «ВАЗ-2106» уриб юборган 6 ёшли бола шифохонада вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 25 апрель куни Марғилон кўчасида «ВАЗ-2106» (Жигули) автомобили ҳайдовчиси 6 ёшли болани уриб юборган. Йўлга пиёданинг тўсатдан югуриб чиқиши оқибатида ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган.
Аниқланишича, пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар органи фаолиятини муфовиқлаштириш бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Навоийда «Nexia» чорраҳани кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборгани, шунингдек, Навоийда «Matiz» уриб юборган маст пиёда шифохонада вафот этгани хабар қилинган.